Latest news

14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  0 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  1 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  82 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  1 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  3

Про-Лига. "Андижон" ўз майдонида "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) News

Про-Лига. "Андижон" ўз майдонида "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

Про-Лиганинг 33-турида "Андижон" жамоаси ўз мухлислари қаршисида "Сурхон"ни қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳар икки жамоа аъзолари фаол ҳаракат қила бошладилар. Суперлига йўлланмаси учун астойдил ҳаракат қилаётган ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ мезбонлар футболчиси Хушнуд Авилов жароҳат олиб, майдонни тарк этди, мезбонлар биринчи бўлим 8-дақиқасидаёқ мажбурий ўзггаришни амалга оширишга мажбур бўлдилар. Жароҳат олиб майдонни тарк этган Хушнуд Авиловнинг ўрнига учрашувни Иброҳим Отахонов давом эттирадиган бўлди. Шундан сўнг учрашувда меҳмонларнинг бир оз устунлиги кўзга ташлана бошлади. "Сурхон" футболчилари дастлаб жарима зарбаси, бир оздан кейин бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлган бўлсаларда, ушбу вазиятлар самара келтирмади. Меҳмонлар футболчиси бурчак тўпидан тўпни "Андижон" жарима майдони ичига етказиб берган вазиятда, тажрибали футболчи Ислом Иномовда жуда қулай имконият юзага келганди, бироқ унинг зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Орадан бир оз вақт ўтиб, мезбонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлдилар, лекин яна ўша Ислом Иномов фаоллик кўрсатиб, тўпни "Сурхон" майдонидан узоқлаштиришга эришди. Орадан бир оз вақт ўтиб мезбонлар ҳужумчиси Даврон Исоқовда рақиб дарвозасига гол киритиш учун қулай вазият юзага келганди, лекин меҳмонлар дарвозабонининг тезкор ҳаракати жамоасини голдан сақлаб қолди.Беллашувларга бой тарзда биринчи бўлим шу тариқа 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳар икки жамоа аъзоларининг кескин ҳужумлари билан бошланди. Дастлаб мезбонлар футболчиси Шаҳбоз Жумабоевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтган бўлса, орадан бироз ўтиб меҳмонлар ҳужумчиси Абдул Азиз Юсуповнинг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Учрашувнинг 61-дақиқасида бош ҳакам Акобирхўжа Шукруллаев "Сурхон"нинг тажрибали футболчиси Ислом Иномов ўз жарима майдони ичида мезбонлар футболчиси Шаҳбоз Жумбоевга нисбатан қўполлик ишлатди деб топди меҳмонлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Шаҳбоз Жумбоевнинг ўзи аниқ тарзда ижро этди ва учрашувда ҳисоб очилди, 1:0.
Ўтказиб юборилган гол сўнг меҳмон жамоа футбоочилари ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, шу куни уларга рақиб дарвозасини ишғол этиш насиб этмади. Учрашув шу тариқа "Андижон" жамоасини кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Про-Лига. "А" гуруҳи.

33-тур.

"Андижон"-"Сурхон" 1:0. (0:0)

“АНДИЖОН”:
1. Никита Рибкин, 5. Хушнуд Авилов, 7. Шаҳбоз Жумабоев, 10. Даврон Исоқов,18. Суннатилла Эрматов,19. Даврон Маматов, 21. Илдар Маматказин (С), 24. Шохруҳ Бойқўзиев, 25. Фарҳод Мираҳматов, 33. Дониёр Абдуманнопов,98. Фарҳод Бекмуратов.
Заҳира: 87. Акмал Ортиқов, 6. Иброҳим Отахонов,8. Суннатилла Мамадалиев, 17. Нодирхон Камолов, 20. Жаҳонгир Омонов, 22. Сирож Ҳамроев,70. Нодир Мавлонов.

«СУРХОН»:12. Азамат Аҳмедов, 3. Сирожиддин Аллаев, 5. Нажмиддин Нормуродов, 21. Тимур Усмонов,22. Абдул Азиз Юсупов, 23. Ислом Иномов  (С), 24. Иброҳим Раҳимов, 30. Даниэл Насриддинов, 77. Сардор Эминов
92. Азизбек Усмонов, 99. Бек Абдуллаев.
Заҳира:1. Руслан Матниязов, 4. Иброҳим Абдуллаев, 9. Низом Норов, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Аббос Пўлатов, 17. Алишер Мирзаев, 80. Жавоҳир Алиқўзиев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика