Latest news

23:10Клублар ўртасидиг ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси". Таркиблар аниқ!  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  0 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти News

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти

Бошланишига жуда кам вақт қолаётган Осиё Кубогида Уммон терма жамоаси биз билан битта гуруҳда кураш олиб боради.

Бошқалар қатори бу жамоа ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот учун, Уммон термаси ўтган йил Қувайтда ўтказилган "Кўрфаз Кубоги"да ғолибликни қўлга киритган. Уммонликлар финалда БААни пенальтилар сериясига кўра 5:4 ҳисобида мағлуб этишганди.

Эндиликда голландиялик мураббий Пим Вербек бошқарувчидаги жамоа янада кўпроғини хоҳлаяпти. Яъни, Уммон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да ҳам ўзини кўрсатмоқчи.

"Ўтган мавсум "Кўрфаз Кубоги"даги ғалабага бизга янада ишонч берди. Кўриниб турибдики, биз ҳатто кучли жамоаларни ҳам мағлуб эта оламиз. Тўғрисини айтсам, Осиё Кубогига катта умид билан қараяпман", - дейди Пим Вербек ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Голландиялик мураббий ўз фикрида давом этар экан яна шундай деди: "Биз Ғарбий Осиёдаги барча жамоалар билан тенгма-тенг кураша оламиз. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида Иордания, Сурия, Баҳрайн, Эквадор каби жамоаларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва бу ўйинларнинг бирортасида мағлуб бўлмадик. Биз 2018 йил ҳисобидан 7-8та ўйин ўтказиб, умуман ютқазмадик. Мана шунинг ўзиёқ жамоа кучидан дарак беради".

"Мамлакатда футболга қизиқиш ниҳоятда юқори. Терма жамоага ҳамма ишонч билан қараяпти. Бу эса муҳим аҳамият касб этади. Биз буёғига руҳий томонлама ўсишимиз керак. "Кўрфаз Кубоги"га катта мақсадларсиз боргандик, аммо ғолиб чиққанимиздан сўнг одамлар бизга бошқача қарай бошлашди. Бу эса янада масъулиятли бўлишимиз кераклигини англатади. "

Пим Вербек ўз интервьюсида гуруҳдаги рақибларга ҳам тўхталиб ўтди: "Биз барибир кучли гуруҳда бўлишимизни билардик, чунки қуръа жараёнида 3-саватчадан жой олгандик. 1-саватчадан Япония, 2-саватчадан Ўзбекистон тушди. Менга Япониянинг ўйин услуби ёқади. Улар энг кучли жамоалардан бири, уларда комбинацион футбол юқори даражада йўлга қўйилган. Ўйлайманки, жуда қизиқ баҳс бўлади".

"Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши шаклланган, улар жисмонан кучли ва катта тажрибага эга. Ўзбекистон доим жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида охиригача курашади. Тўғри, уларда тажриба бизга қараганда кўп, лекин ҳаммасини майдонда кўрамиз. Тукрманистон ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғриси бу жамоа ҳақида кўп нарса билмайман. Аммо бу ўйин ҳам қизиқ ўтади деб ўйлайман. Биз Осиё Кубогига узоқ ва жиддий тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги мусобақадан янада кўпроғини кутяпмиз. Асосий эътибор эса 9 январь куни бўладиган Ўзбекистон билан биринчи ўйинга қаратилади".

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика