Latest news

23:43Виталий Левченко: "Бабаян? Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  1 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

Осиё Кубоги-2019. "B" гуруҳи мураббийлари News

Осиё Кубоги-2019. "B" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 стартига борган сари кам вақт қоляпти.

Қуйида "B" гуруҳидаги жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтамиз.

"B" гуруҳи - Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания.

Грехэм Арнольд (Австралия бош мураббийи)
Туғилган санаси: 3 август, 1963 й.

Австралия терма жамоаси яна маҳаллий мутахассисга ишониб топширилди. Бу сафар жамоани қитъа чемпионатига Грехэм Арнольд олиб боради. 55 ёшли мураббий терма жамоани ЖЧ-2018дан кейин қабул қилиб олди.


Бернд Штанге (Сурия бош мураббийи)
Туғилган санаси: 14 март, 1948 й.

Германиялик мураббий Бернд Штанге Сурия терма жамоаси устози ҳисобланади. 70 ёшли мутахассис Осиё футболини ниҳоятда яхши билади. У сурияликлар билан кўп нарсага эришиши мумкин.


Нуриддин Оулд Али (Фаластин бош мураббийи)
Туғилган санаси: 23 июнь, 1972 й.

Фаластин терма жамоаси устози 46 ёшли Нуриддин Оулд Али. Жазоирлик мураббий шу йилнинг март ойидан бери терма жамоани бошқариб келмоқда.


Витал Боркелманс (Иордания бош мураббийи)
Туғилган санаси: 1 июнь, 1963 й.

Иордания терма жамоасининг янги мураббийи бельгиялик мутахассис Витал Боркелманс. 55 ёшли мураббий шу йил сентябрда жамоани қабул қилиб олди. У 2012-2016 йиллар оралиғида Бельгия терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.


Осиё Кубоги-2019. "А" гуруҳи мураббийлари

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика