Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Осиё Кубоги-2019. 44 ой олдин бошланган ҳаракат News

Осиё Кубоги-2019. 44 ой олдин бошланган ҳаракат

Осиё Кубоги стартига бир ойдан салгина кам вақт қолди.

Аммо мусобақа сари илк қадам 44 ой олдин ташланганди деса муболаға бўлмайди. Маълумки, ушбу Осиё чемпионатида тарихда биринчи марта 24 терма жамоа иштирок этади. Бунгача Осиё Кубокларида 16та жамоа қатнашиб келаётганди. Навбатдаги мусобақага саралаш биринчи марта 2015 йилнинг март ойида ўтказилганди.

ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг охирги босқичига чиққан омадли 12та жамоа автоматик равишда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Булар - Саудия Арабистони, БАА, Австралия, Қатар, Хитой, Эрон, Япония, Сурия, Таиланд, Ироқ, Жанубий Корея ва Ўзбекистон.

Осиё Кубоги саралашининг 3-босқичида 24та терма жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Бир йилдан сал кўпроқ давом этган вақт мобайнида саккизтадан ўйин ўтказган жамоалар орасида Ливан, КХДР, Ҳиндистон, Қирғизистон, Иордания, Вьетнам, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Туркманистон, Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳам мусобақа йўлланмасини қўлга киритишди.

Саралашда умумий ҳисобда 252та ўйин ўтказилди, дарвозаларга жами 820та гол урилди. Ушбу Осиё Кубогида учта дебютант бор. Яъни, Қирғизистон, Филиппин ва Яман ўз тарихларида биринчи бор мусобақанинг финал босқичида иштирок этишади. Яна шуни айтиш лозим, Осиё Кубоги тарихда иккинчи бор БААда ташкил қилиняпти. Биринчиси 1996 йил шу мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда Саудия Арабистони ғолиб чиққанди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика