Latest news

11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  5 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  5 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  34 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1

ОЧЛ ФИНАЛИ. КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ? News

ОЧЛ ФИНАЛИ. КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ?

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Унда "Гуанчжоу Эвергранд" ўз майдонида "Сеул" ФКни қабул қилади. Биринчи баҳс Кореяда 2:2 ҳисобида якунига етганди. Биз учрашув иштирокчиларининг жавоб беллашуви олдидан фикрларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Маурисио Молина (Сеул ФК ярим ҳимоячиси):
- ОЧЛни ютиш жуда ажойиб ва мен бундай бахтга эришишни яна бир бор истаган бўлардим. Чемпион бўлишни кўпроқ хоҳлаяпман, лекин рақибимиз жуда кучли жамоа. Уларни тажрибали мураббий бошқармоқда. Биз Хитойга ғалаба қозониш учун ташриф буюрдик. Ўйлаймизки, "Сеул" тарихида янги саҳифани ёзамиз.

Жнг Жи (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Финалдаги ғалаба менга кўп нарсани билдиради. Англия ва Хитойда ички мусобақаларда ғолиб чиққанман, бироқ ҳали халқаро ютуқларга эришмаганман. Футболчиларнинг барчаси ўйинда майдонга тушиб, бор кучини сарфлашга тайёр турибди. Хотиржамликни сақлаган ҳолда бутун эътиборимизни ўйинга қаратишимиз шарт.

Дарио Конка (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Биринчи баҳсда рақибни бевосита майдонда ўргандик. Энди эса улардан кучли эканлигимизни исботлашга уринамиз. Ўтган йилги тажриба менга кўп ёрдам берди. Ҳар қандай мусобақада илк бор майдонга тушганингда муаммоларга дуч келасан. Финалгача қийин йўлни босиб ўтдик. Бизни кубокдан бир баҳс ажратиб турибди. Финалда бор кучимизни ишга солиб, мухлисларимиз кўз ўнгида байрам қилишга уринамиз.

Ёнг Су Чой (Сеул ФК бош мураббийи): - К лиганинг 30 йиллигига бағишлаб, финалда зафар қучишни кўзлаяпмиз. Шунингдек, жамоа тарихига янги битикларни ёзиб қўйишда бу жуда муҳим. Футболчиларда иштиёқ юқори. Улар бутун жамоа сифатида ўйинга шай ҳолатда. Чемпионларга хос руҳиятга эгамиз. Ҳозир ўйинга режаларимизни айтмайман, буни учрашув давомида кўриб оласизлар. Беллашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга тайёрмиз.

Марчелло Липпи (Гуанчжоу Эвергранд бош мураббийи): - Барчамиз ҳал қилувчи баҳсга шай ҳолатдамиз. "Сеул"ни ҳурмат қиламиз, лекин ўз кучимизга ишонган ҳолда айтаманки, биз ғалаба қозонамиз. Мухлислар билан биргаликда уни нишонлаш иштиёқида ёняпмиз. Учрашув осон кечмаслиги турган гап. Бундай шароитда ишқибозларнинг ёрдами жуда асқотади. Футболчиларда босим йўқ, аксинча иштиёқ кучли. Бир ярим йилдан буён жамоа муваффақиятларга эришиш йўлида тер тўкиб келди. Энди ўша фурсатни қўлдан чиқармаслик зарур. Футболчилар халқар саҳнада ном қозонишлари бу катта имконият. Ўйинчилар сезиларли даражада ўсишга эришдилар. УЕФА Чемпионлар лигаси ёки Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ўртасида катта фарқ йўқ. Лекин жаҳон чемпионатидаги ғалаба ва финални ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

Жамоамиз сафида легионерлар бошқа клубларникидан кўп эмас. Клубим Хитой жамоаси ва ғалаба маҳаллий ўйинчилар учун, Хитой футболи тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Баҳсдан олдин имкониятларни барибир тенг баҳолайман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика