Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Нойер Бундеслига дарвозабонлари орасида энг охирги ўринда News

Нойер Бундеслига дарвозабонлари орасида энг охирги ўринда

Ортда қолган дам олиш кунлари Германия чемпионатида 12-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Бавария" ўз майдонида дебютант "Фортуна Дюссельдорф"ни қабул қилди. Учрашув кутилмаганда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

"Bleacher Report" нашри айни пайтга келиб Бундеслигада ўзи қўриқлаётган дарвоза томон келган аниқ зарбаларни қайтаришда энг яхши натижа қайд этиб турган киперларни эълон қилди. Унга кўра, "Лейпциг"нинг венгриялик дарвозабони Петер Гулачи ўз дарвозаси томон йўлланган аниқ зарбаларнинг 77.3 фоизини қайтарган ва бу борада пешқадам. Иккинчи ўринда эса "Боруссия М"нинг швейцариялик дарвозабони Янн Зоммер (75%). "Боруссия Д" посбони Роман Бюрки 73.9% зарбаларни қайтарган ва кучли учликни якунлаб бермоқда. Энг қизиғи, "Бавария" ва Германия терма жамоаси кипери Мануэль Нойер бу борада 18та немис клуби дарвозабонлари орасида энг охирги ўринда турибди (43.8% қайтарилган зарба).


Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни ўтказилган Бундеслига 12-тур баҳсида "Фортуна" футболчиси Доди Лукебакио Нойер дарвозасини 3 бор ишғол қилган эди. Бельгиялик футболчи учинчи голини немис посбонининг оёқлари орасидан урганди.


Германия чемпионати турнир жадвали >>>>> Бундеслига

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика