Latest news

19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  1 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  3 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  101 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3

Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат" News

Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан сўнг "Бухоро" ёрдамчи мураббийи Михаил Еремчук матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин жуда қийин кечди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, осон бўлмади. Рақиб ҳам ғалаба қозонишни жуда хоҳлади. Иккала жамоага ҳам уч очко ниҳоятда зарур эди. Футболчиларимизга раҳмат, ғалаба қозониб навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Ва жадвалда бироз бўлсада ўз ҳолимизни яхшилаб олдик.

Бу ғалаба биринчи навбатда йигитларники, чунки улар характер кўрсата олишди. Бунинг учун футболчиларга катта раҳмат. Шу ўринда мухлисларимизни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан.

- Асосий ҳимоячи Марко Колакович бугун майдонда кўринмади. Бу нима билан боғлиқ?

- У Кубок ўйинида жароҳат олди. Ҳозир тикланиш жараёнини бошдан ўтказяпти. Мураккаб график асосида майдонга тушяпмз, шу боис ҳар бир футболчи биз учун қадрли. Марконинг ҳам тезроқ соғайишини тилаб қоламиз.

- "Бухоро" гол ўтказиб юборгунча бирмунча пассив ҳаракат қилди. Голдан кейин эса "уйғонди".

- Буни кетма-кет ўйинлардаги толиқиш билан изоҳлаган дўлардим. Ўйинларга ҳозирлик кўриш учун кам вақтга эга бўляпмз. Футболчилар бугун борини бермаганида балки ғалаба ҳам бўлмасди.

Rating:    

Comments

   
30 jun 00:10:13
Nodirbek Axmedov
Поздравляю всех своих родных с победой! Удачи желаю в следующих играх
   
29 jun 23:39:42
Burxon Real
Niyat nma uzi
championat.asia
Яндекс.Метрика