Latest news

16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  0 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   8 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  12 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  47 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  24 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  7 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  38 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим" News

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер ҳақида эшитганмисиз?

Янцернинг отаси томондан қариндошлари Ўзбекистонда туғилган. Айни пайтда футболчи Германия учинчи Бундеслигасида Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубида тўп тепмоқда. championat.asia сайтининг Германиядаги мухбири Мирон Гойхманн Янцер билан интервью ташкил қилди.

- Мануэль, Ўзбекистонда сизни "ўзимиздан" деб айтишади. Бу мамлакат ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ерда мен ҳақимда билишларидан хурсандман. Ота-онам Германияга Ўзбекистондан кўчиб келишган, бу уларнинг Ватани, Ўзбекистонда катта акам туғилган. Ўзим Германияда туғилган бўлсам ҳам, Ўзбекистон мен учун қадрли юрт. Ота-онам яшашган Чирчиқ яқини ҳақида кўп гапириб беришарди. У ерда фақат бир марта бўлганман. Аммо ўшанда анча ёш эдим ва кўп нарсани эслай олмайман. Ўзбекистонга яна боришни орзу қиламан.

- Сиз фуқаролик олиб, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳам мумкин.

- Балки. Сўнгги пайтларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетдим ва ўзим истагандек ўйнай олмаяпман. Аммо ҳозир тўлиқ тайёр бўлдим. Соғлигим билан муаммо бўлмаса ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари мени чақиришса, албатта хурсандчилик билан ўйнардим.



- Демак, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб бораяпсизми?

- Айни пайтда жамоани машҳур Эктон Купер бошқараётганини биламан. Осиё Кубогидаги бир нечта ўйинларни томоша қилдим. Аммо терма жамоа аъзолари Европада деярли ўйнашмайди ва уларни у қадар яхши билмайман.

- "Штутгарт" клуби тарбияланувчисиз ва ўз пайтида Германия ўсмирлар терма жамоасида ўйнагансиз...

- Ҳа, бу тўғри. "Оберкохен" болалар футбол мактабига борганман. У ерда мени "Штутгарт" мураббийлари чақиришган. Германия U-17 терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлганман. Кейинчалик Германия миллий терма жамоасида ўйнаб кетишимга жароҳатлар халал берган. Шу кунга қадар "Штутгарт-2", "Хейденхайм", "Хольстен Киль" клубларида ўйнадим. Бу мавсум Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубига кўчиб ўтдим. Ҳозир бу клуб учинчи Бундеслигада ўйнаяпти. Қишки трансфер ойнаси вақтида жамоа анча кучайиб олди. Мен фақат захирадан майдонга тушаётгандим, фақат сўнгги турда асосий таркибда ўйнадим.



- Сиз жуда ҳам кулгули видео "қаҳрамони"га айландингиз...

- Ҳа, кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзим 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмадим, кейин шеригим тепган тўп менга тегиб майдонни тарк этди. Аммо муҳими ўша баҳсда очко қўлга киритдик. Голларни эса ҳали кўп ураман.



 



- Сабаби ҳужумкор ўйнчисиз...

- Ҳа, одатда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайман, баъзида ҳужумда. Шундай экан рақиб дарвозаси олдида ҳужум ташкил этиш ва гол уриш менинг асосий вазифам.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Rating: +116   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика