Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  8 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Локомотив": Бу ҳали бошланиши News

"Локомотив": Бу ҳали бошланиши

"Локомотив" футбол клуби ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган, юқори амбицияларга эга жамоа.

Бугун клуб ўз таркибини Йован Жокич, Филипп Райевац ва Азизбек Ҳайдаров билан кучайтириб олди. Шунингдек, янги мавсум стартига қадар яна бир неча юқори савияли футболчилар "темирйўлчилар" аъзосига айланади. Улар ҳам "Локомотив" шарафини муносиб ҳимоя қилишади. Бу шунчаки бошланиши.

"Локо" кейинги мавсумни юқори савияда ўтказиш учун 8-23 январь кунлари БААда йиғин ташкил қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон термасига чақирилган "Локомотив" футболчилари ушбу йиғинда қатнашмайди. Қолган барча футболчилар бир тан-у бир жон бўлиб, янги мавсум учун тайёрланишади.

Сўнгги йилларда "Локомотив" футбол клубида катта ўсиш кузатилди. "Локо" кетма-кет уч марта Ўзбекистон чемпионлигини, 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Буларнинг барчаси жамоага эътибор яхши эканлигидан, барча ўз ишига сидқидилдан ёндашаётганидан далолат беради. Шу боисдан айта оламизки, янги мавсумда ҳам "темирйўлчилар"нинг Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Чемпионлигини яна бир бора қўлга киритиш ва Ўзбекистон кубогига эга чиқиш каби мақсадлари ўзгармайди.

Ҳозир клубдаги барча инсон бир йўлда бирлашган ва юқори мақсадлар учун иш олиб боришмоқда.

Турли хил сайтларда жамоамиз ҳақида янграётган янгиликларга ишонмасликни сўраб қоламиз. Чунки клуб раҳбарияти ҳар доим футболчилар, мураббийларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика