Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди News

Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди

"Локомотив" клуби кейинги мавсумга тайёргарликни ҳозирдан бошлаб юборган.

Лига вакиллари "Локомотив" стадионида бўлиб, у ердаги қурилиш ишлари билан танишди. Айни дамда клуб ўз уй стадионини кейинги мавсумга тайёрлаш мақсадида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, "Локомотив" стадиони майдонининг чими, дренаж қисми тўлиқ янгиланмоқда. Бундан ташқари, стадион прожекторини амалдаги талабларга мос равишда тўлиқ янгилаш режалаштирилмоқда. Мажмуанинг қолган қисмлари ҳам тўлиқ таъмирланади.

'"Локомотив" клуби асосий стадион таъмири билан чекланиб қолаётгани йўқ. Клуб ўз аренаси ёнгинасидаги 2-сонли спорт мактаб ҳудудида, муассаса билан келишган ҳолда табиий, замонавий дренаж тизимига эга машғулот майдони қуришни бошлаб юборган. Келишувга кўра клуб спорт мактаби тарбияланувчилари учун алоҳида сунъий майдон қуриб беради. Болалар учун мўлжалланган майдон қурилишининг асосий қисми ўз ниҳоясига етиб улгурган.

Маълумки, "Локомотив" клубининг қароргоҳи асосий стадион ёнида жойлашган. Клуб энди шу ҳуддудда машғулот майдони ҳам барпо этмоқда. Қурилиш ишлари якунига етгач, "Локомотив" клубининг қароргоҳи, машғулот майдони ва уй учрашувларини ўрказадиган стадиони бир ҳуддудда жойлашади. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун қулайлик яратади.

Клуб ёшлар жамоаларини ривожлантириш бўйича бошқа режаларини ҳам Лига билан баҳам кўрди. Лига бир тизим бўлиб ишлайдиган ва узоқ муддатли режалар асосида ҳаракат қиладиган клубларни доим олқишлайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика