Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  27 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас" News

Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"

Германия собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос терма жамоанинг бугунги савиясига баҳо берди.

"Ҳозир биз энг катта ютуқларга эриша оладиган жамоалар қаторида эмасмиз. Чунки бошқалар шунчаки кучлироқ. Аммо мен ишонаманки, агар энг сара немис футболчилари жалб этилса ва уларнинг барчаси формада бўлса, бизнинг кучли томонларимиз бор. Ҳа, биз ҳозир жаҳон чемпиони унвони ҳақида гапиришдан йироқмиз. Бироқ турнир келаси ёзда бўлиб ўтади. Айни пайтда биз бундан жуда узоқдамиз ва ҳақиқатан ҳам энг яхши ҳолатда эмасмиз. Лекин ёзда – керакли ўйинчиларни формага келтирсак бўлади. Биз саралашда нисбатан осон гуруҳга тушдик ва бу борада жуда омадлимиз", – деди Кроос.

Германияликлар саралаш турнирининг 1-тур учрашувида Словакияга имкониятни бой берди (0:2), 2-турда Шимолий Ирландия терма жамоасини мағлуб этди (3:1). Германия 3 очко билан "А" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +1   

Comments

   
09 sep 20:10:40
Jakhongir Yuldoshev
Германияни олтин даври тугаган. Энди хеч качон 2014-йилги таркиб даражасидаги таркиб йигилмаса керак
championat.asia
Яндекс.Метрика