Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Жанлуижжининг қайтиши. Италиянинг энг яхши дарвозабони News

Жанлуижжининг қайтиши. Италиянинг энг яхши дарвозабони

Жанлуижжи римликларга қарши баҳсда яхши ўйнади. Гол бўлганда ҳам ажойиб ҳаракатлари билан дарвозани сақлаб қолишга уринди.

Дарвозабон юқори баллга эга бўлди. Журналист ва мухлисларни фақат бир савол қизиқтирди: "У аввал қаерда эди?". "Милан"даги ўрнини сақлаб қолиш борасидаги гап-сўзлар мавсум бошида айниқса, кўп тўп ўтказиб юборилган пайтда авж олди. А Сериянинг дастлабки 10та ўйинида "қизил-қоралар" тўп ўтказиб юборди, "Наполи" ва "Интер"га қарши баҳсда эса мағлуб бўлди. Дербида урилган гол ёш кипер авторитетига салбий таъсир қилди, лекин мураббий уни қўллаб-қувватлаб, клубнинг асосий посбони лавозимини унга ишониб топширди.

19 ёшли дарвозабон унга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилди. У "Милан" ҳимояси борасидаги масъулиятли ишни ўз зиммасига олиб, етакчи ўйинчилар сафига қўшила олди. Ва нихоят, Доннарумма унга бўлган яхши муносабат, маҳоратига бўлган ишонч, жамоага кераклигини ҳис қилган ҳолда ўз ампуласи учун керак бўлган жасоратга эришди.

Жованни Галли, "Милан" собиқ дарвозабони: "У 17-18 ёшида хато қиларди, балки жуда кўп қўпол хатоларга йўқ қўйгандир. Энди у улғаймоқда, ундан умидим катта. Жанлуижжи ўзини тўлиқ намоён эта олади".

Дино Дзофф, Италия термаси собиқ дарвозабони ва мураббийи: "Доннарумма ўзини бошқара оладиган тажрибали ўйинчи бўлиб вояга етди. У хатолардан энди ўзини йўқотиб қўймаяпти. У "Рома"га қарши баҳсда бир вақтнинг ўзида 2та сейв қила олди".

Жанлука Пальюка, Италия термасининг 90-йиллардаги дарвозабони: "Сўзсиз, у терманинг биринчи рақамли дарвозабони. Жисмонан бақувватлиги ва ўз устида яхши ишлашини ҳисобга олсак, у энг яхши дарвозабонлардан бири бўлишига шубҳа йўқ".

Ҳозирда "Милан" ҳужум борасида оқсамоқда, янги ўйинчилар келиши вазиятни яхши томонга ўзгартириши мумкин. Бироқ кўп нарса ҳимояга ҳам боғлиқ. Сўнгги ўйинларда айнан мудофаа чизиғи ва дарвозабон катта масъулиятни ўзига олди. Аслида Рино Гаттузонинг ўйин услуби ҳам айнан шундай.

Чемпионлар Лигасидаги ўрин учун курашда Гаттузо жамоасининг посбони жисмоний кўриниши катта аҳамият касб этиши мумкин. Мутахассислар "қизил-қораларнинг" навбатдаги ўйинлари Европанинг асосий турнирига чиқиш учун ҳал қилувчи омил бўлишига ишонишмоқда. "Кальяри" , "Аталанта"  ва  "Эмполи" — жамоанинг февралдаги рақиблари ҳисобланади. Бергамода ғалаба қозониб, "Сан-Сиро"да ҳам очко олиши — 2019/20 йилги Чемпионлар Лигаси учун қўйилган катта қадам бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика