Latest news

15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  2 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  5 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  8 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди" News

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамшид Саидов: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кетма-кет иккинчи ўйин иккинчи таймда яхши ҳаракат қила олмаяпмиз, аммо шунга қарамай 3 очко учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман" Мухлислик учун келган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамиз мақсади: ўтган мавсумдан яхшироқ натижа қайд этиш.

- Жамоа нега иккинчи бўлимда ўйинни сусайтириб юборяпти?

- Менимча психология. Муваффақиятли биринчи бўлимдан сўнг йигитлар ғалабага эрта ишониб қўйишмоқда. Ҳеч қандай жисмоний муаммолар йўқ. Дастлабки турлар ўтиб олгандан сўнг ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади деб ўйлайман.

- "Қизилқум" март ойида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди. Нимага қодирлигимизни кўрсатишга уринамиз. Албатта ижобий натижани режа қилганмиз.

- Жамоага грузиялик ҳужумчи (Элгужа Лобжанидзе) таклиф қилинган эди. Унинг жароҳати борми, бўлса қачон қайтади?

- Ҳа, унда шикастланиш бор. Улар таркибимизда, шартнома имзолаганмиз. У сафга қайтиши билан ҳужумчи хизматидан фойдаланамиз.

- Роберт Озолс Латвия терма жамоасидан чақирув олган. Кейинги турларда бошқа дарвозабон хизматидан фойдаланасизми?

- У ортга қандай ҳолатда қайтишига қараймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика