Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  8 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Иван Нагаев йил охирига қадар сафдан чиқди News

Иван Нагаев йил охирига қадар сафдан чиқди

Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Иван Нагаев сафдан чиқди.

"Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида жароҳат олган Иван Нагаев инструментал текширувдан ўтказилди. Бу текширувлар натижасида бирламчи ташхис ўз тасдиғини топди. Яъни, ҳужумчига чап сон олд мушагининг чўзилиши (мушак ички толаларининг кичик йиртилиши билан) ташхиси қўйилди.

Бундан маълум бўляптики, Нагаев учун йил охиригача давом этадиган ўқув-машғулот йиғини ўз якунини топди.

Шунга қарамасдан мураббийлар футболчини йиғин гуруҳида олиб қолишга қарор қилишган. Зарур бўлган даволаш муолажалари айнан шу ернинг ўзида тиббий штаб назорати остида амалга оширилажаклиги маъқул кўрилди.

Бу авваламбор руҳан қувватлов, чунки йил охиригача Иван Нагаев сафга қайтадиган бўлса, БААдаги Осиё кубогида муҳим фигуралардан бирига айланиши мумкин. Иккинчидан эса, Нагаев қитъа чемпионатидан қолиб кетган тақдирда ҳам хотиржам даволаниб олиши учун яхшигина замин яратилган бўлади.

Ҳужумчимизга Яратгандан шифо тилаб қоламиз, - деб ёзилган ЎФАнинг телеграмдаги расмий каналида.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика