Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз" News

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин иорданиялик бош мураббийи Ҳусайн Аммута чемпионлик ўйинига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.

"Финал ўйини қанчалик муҳим эканини тасвирлаб ўтириш шарт эмас. Икки жамоа ҳам тарихий чемпионлик учун жанг қилади. Финал ўйинига одатдаги каби тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўз даражаларини майдонда асл ҳолича кўрсата олишади деб ўйлайман. Ўз даражамизни намойиш қилган ҳолда финалга етиб келдик. Финал қанчалик муҳимлиги барчамизга равшан. Бу Иордания футболи тарихидаги илк катта соврин бўлиши мумкин.

Шу босқичгача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониқдим. Иорданияни финал ўйинигача етаклаш мен учун энг аввало шахсий синов эди. Мақсад қўйдим ва бунга эришдик. Ҳал қилувчи ўйинга таркибдаги барча ўйинчилар тайёр. Кичик жароҳат ва муаммолар бор, аммо барча ўйинчилар финалга шай.

Қатар амалдаги чемпион, бундан тушқари ўз уйида ўйнамоқда. Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақиқий тўсиқ. Финал ўйинидан олдин жамоа сифатида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашганмиз. Финиш чизиғини омадли кесиб ўтамиз деб умид қиламан. Кутганимиздан ҳам кўпроғига эришиш асосий мақсадимиздир", -дейди Ҳусайн Аммута.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика