Latest news

22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  31 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  1 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  3 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13

Игнатий Нестеров: "Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади" News

Игнатий Нестеров: "Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Австралияга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Таркибдаги барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам бирдек муҳим. Плей-оффда ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Рақибимиз кучли жамоа, аммо биз ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Қатар-2011да Австралиядан учралган мағлубиятни мен аллақачон эсдан чиқариб бўлганман. Бу ёқимсиз хотира, футболда хотиралар билан яшамасдан, олдинга қараб интилиш зарур. Бу сафарги ўйин биз учун ижобий натижа билан якунига етишига умид билдиряпман. Мақсадимиз кўп гол киритиш эмас, ҳар қандай ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш. Японияга қарши ўйин видеоёзувини биргаликда томоша қилдик, хатоларимизни кўриб чиқдик.

Очиғини айтадиган бўлсам, Японияга қарши ўйин биз учун жуда муҳим бўлди. Австралияга қарши ўйин олдидан хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Энди мана шу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг кўрасиз", - дейди Нестеров.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика