Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Гвардиола: "Бу иш осон бўлганида, МЮ уддалаган бўларди" News

Гвардиола: "Бу иш осон бўлганида, МЮ уддалаган бўларди"

Пеп Гвардиола кетма-кет иккинчи мавсум требл қайд этиш имкониятлари ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" ўтган мавсум тарихда илк бора учта асосий мусобақа - АПЛ, Англия Кубоги ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

"Бу эртак, ҳаммаси сиз ўйлагандан қийинроқ. "Эвертон"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз, уёғига кўрамиз.

99,9% эҳтимол билан кетма-кет иккинчи треблни такрорлай олмаймиз, чунки буни ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон ҳеч ким уддалай олмаган. Агар бу осон бўлганида, бошқа жамоа, масалан, "Манчестер Юнайтед" уддалаган бўларди.

Бу борада ҳаммаси қийин, ўтган мавсумдаги муваффақият ҳеч нарсан кафолатламайди. Курашда охиригача қолиш учун ўша ишларни ҳар уч кунда такрорлаш керак.

Умид қиламанки, март ва апрелда ҳам шундай шижоатда бўламиз ва май ойида ҳам соврин учун курашишда давом этамиз. Бу бизнинг мақсад, - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Барселона" ўз тарихида 2 мартадан требл қайд этган. Лекин, уларнинг ҳеч бири бу натижани кема-кет икки мавсумда амалга оширмаган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика