Latest news

13:15Биринчи давра таҳлили: ким Суперлигада энг самарали дарвозабон бўлди?  0 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  0 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  4 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  5 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  10 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  7 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  6 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Ньюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади  6 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1

Футзал. "Нефтчи" тарих яратди News

Футзал. "Нефтчи" тарих яратди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2018 йилги мавсуми Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси учун омадли келди.

Фаррух Зокиров шогирдлари жорий мавсум якунлари бўйича турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб бронза медалларига эга чиқишди.  Айтиш керакки, Фарғона футзали тарихида ҳали бундай натижа қайд этилмаган эди.

Сўнгги  турда фарғоналиклар Тошкентда меҳмон бўлишди. "Бунёдкор"га қарши баҳс юритган Водий жамоаси илк ўйинда 5:3 ҳисобида мағлуб  бўлди. Ушбу беллашувда Хушнур Эркинов дубл қайд этган бўлса, Ҳусниддин Нишонов бир марта рақиб дарвозасига аниқ йўл топди.

Эртанги баҳсда меҳмонлар дастлабки ўйин натижаси шунчаки омадсизлик эканлигини исботлашди. Бугун бўлиб ўтган рақобатда "Нефтчи" "Бунёдкор" дарвозасига 7 марта аниқ йўл топди! Мезбонлар эса 3 марта жавоб голини киритишди. Ғулом Мамажонов ҳамда Ҳусниддин Нишоновлар дублга эришдилар. Шунингдек, Саид Ризо Миршарофов ҳамда Хушнур Эркиновлар ҳам ўз номларини қайдномага ёздириб қўйишди. Мавсум ўртасидан бошлаб "Нефтчи"нинг асосий дарвозабонига айланган Элёр Домлаев аллақачон мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурди. Дарвозабон "Бунёдкор"га қарши сўнгги тур ўйинида пенальтидан гол киритиб, тарихий мавсумнинг сўнгги тўпига эгалик қилди. Якуний ҳисоб, 7:3, "Нефтчи" ғалабаси!

Беллашувдан сўнг фарғоналиклар катта мураббийи Бобурбек Мадаминов ортда қолган тарихий мавсум борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:


- Биз янги тарих яратдик. Илгари Фарғона футзал жамоалари Республика миққиёсида бундай натижалар қайд этишмаган эди. Биз вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганимиздан хурсандмиз. Очиғини айтиш керак, оғир мавсум ўтказдик. Йил ярмида жамоа сафини бир қатор маҳоратли футзалчилар тарк этишига қарамай янада олға бордик ва натижаларни яхшиладик. Эришилган муваффақиятларнинг барчаси меҳнатларимизнинг самарасидир. Шу ўринда, мавсум давомида бизни ҳар тарафла қўллаб-қувватлаб келган клубнинг футбол жамоаси бош мураббийи Баҳром ака Ҳайдаров, клуб раҳбариятидан Абдусамад ака Назирдинов ҳамда  Зохид ака Ғофуровларга футзал жамоамизнинг хар бир аъзоси номидан раҳмат айтмоқчиман, - деди Бобурбек Мадаминов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика