Latest news

23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  119 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16

Филиппин терма жамоаси устози: "Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик" News

Филиппин терма жамоаси устози: "Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик"

Аёллар ўртасидаги футзал бўйича Осиё Кубоги "С" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Филиппин - Ўзбекистон (3:3) баҳсидан сўнг Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Рафаэль Мерино ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин жуда тенг ва юқори ҳарорат остида ўтди. Бугунги натижадан кўнглим тўлди, сабаби Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли жамоа. Биз муносиб ўйин намойиш этдик ва яхши курашдик. Жамоам 40 дақиқа давомида бир хил ҳаракат қилишди ва якунда қониқарли натижага эришдик. Биз ҳаттоки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

-  Жуда ҳам тартибли ва яхши терма жамоа. Терма жамоангиз анча юқори даражали ўйин намойиш этди. Биз бугун Ўзбекистон босимига бардош бера олдик.

- Кейинги рақиблар ва уларга қарши кечадиган баҳслар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Барча жамоалар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишни истайди. Шу сабабли барча жамоаларга қарши ўйинлар қийин кечади. Биз шундай руҳда давом этишимиз керак, деб ҳисоблайман. Бизни кутиб турган икки рақибимиз ҳам анча жиддий.



Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика