Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  16 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  2 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

ФИФА рейтингидаги аҳволимиз танглашди, буни нимаси ёмон? News

ФИФА рейтингидаги аҳволимиз танглашди, буни нимаси ёмон?

Алишер Никимбаевнинг ҳисоб-китобларига кўра ноябрь ойининг ФИФА рейтинги қуйидагича кўринишда бўлади.

1. Эрон
2. Австралия
3. Япония
4. Жанубий Корея
5. Саудия Арабистони
6. Сурия
7. Хитой
8. БАА
9. Ливан
10. Уммон
11. Ироқ
12. Қирғизистон
13. Қатар
14. Ўзбекистон
15. Ҳиндистон
16. Фаластин


Декабрь ойида ФИФА кунлари йўқ. Январь ойидаги Осиё Кубоги эса кўп нарсага ойдинлик киритади. ФИФА рейтингида жиддий ўсишга эришимиз учун, тепадаги жамоалардан яхши натижага кўрсатиш керак.

Март ойида ЖЧ-2022га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унга кўра юқоридаги 8та жамоа саватчаларга ажратилади. Бугунги кундаги ҳолатдан келиб чиқадиган бўлса Ўзбекистон 14-поғонада. Бу дегани Ўзбекистон 1-босқич саралаш ўйинларида иккинчи саватчада бўлади ва Ўзбекистон 1-8 ўринларда турган (агар ОК-2019дан кейин 8таликка кира олмаса) жамоалардан бири ўрин олган гуруҳдан жой олади.

Бугунги ҳолатда Ўзбекистон биринчи босқичнинг ўзидаёқ Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Хитой, БАА ва Сурия билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин. Энг ёмони шундаки, 1-босқичдан бор йўғи БИТТА жамоа кейинги босқичга ўтади. 8та гуруҳдан 4та энг яхши иккинчи ўринни қайд этган терма жамоада ҳам имконият бўлади. Ҳозир биз Купер кўп нарсани синаб олаяпти деб ўйлаётган бир пайтимиз, ФИФА рейтингига жиддий эътибор қилмаслик натижасида ЖЧ саралаш босқичида жуда ҳам қийин аҳволга тушиб қолдик. Юқоридаги қитъадошларимиз эса ФИФА рейтингидаги натижаларини яхшилаб олиш режаси асосида ўртоқлик ўйинларини ўтказдилар. Энди биргина умид, Осиё Кубогида ярим финалга етиб бориш. Шундагина ФИФА рейтингида дастлабки саккизталикка кириш имконияти бўлади, агар асосий тақибчимиз совриндорлар қаторидан жой олмаса.

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари олдидан ташланган қуръа ташлаш маросимидан аввал ФИФА рейтинги қуйидагича кўринишда бўлган.

1. Эрон
2. Япония
3. Жанубий Корея
4. Ўзбекистон
5. БАА
6. Қатар
7. Уммон
8. Иордания
9. Хитой
10. Австралия
11. Саудия Арабистони
12. Баҳрайн
13. Ироқ
14. Фаластин
15. Ливан
16. Қувайт

П.С: Агар ФИФА ва ОФК ЖЧ-2022 борасида янги лойиҳани тақдим этмаса, юқоридаги регламент асосида мусобақа ўтказилинади.

Rating: -84   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика