Latest news

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик" News

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилаётган вақтимизда яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.

- "Сурхон" жамоаси бугун ўзига ўҳшамади ва жуда ёмон ўйин ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Концентрацияни ушлай олмадик. Ўйиндаги дастлабки 10-15 дақиқа ҳушёр бўлишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Бўлим бошланишида эътиборли бўлиш жуда муҳим, биз эса яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Концентрацияни йўқотганимиз сабаб бугун шундай натижа қайд этилди.

- Янги мавсум энди бошланди. "Сурхон" жамоаси жорий мавсум ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ўтган йилги ўйин сифатини сақлаб қолиш. Жорий мавсум кўп жамоалар ўсишга эришди. Ўтган мавсумда кўпчилик биздан бундай ишончли ўйинни кутмаганди, янги мавсумда эса барча жамоалар бизга қарши пухта тайёргарлик кўришмоқда.

- Мавсум бошланишига кам вақт қолганда жамоага келиб қўшилдингиз. Таркибдан кўнглингиз тўлмоқдами? Жамоани тўлиқ ўрганиб олишга вақтингиз етарлича бўлдими?

- Ҳа, жамоага кеч қўшилдим. Бор вақтдан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Таркибни янада кучайтиришимиз керак. Мураббийлар штаби билан ишлашда давом этамиз ва қийинчиликлардан қўрқмаймиз.



Rating: -12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика