Latest news

09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5

"Фарғонада болалар футболи бўйича "Вилоят биринчилиги" ташкил этилди News

"Фарғонада болалар футболи бўйича "Вилоят биринчилиги" ташкил этилди

Tags :  Фарғона
Жорий йилнинг 30 март - 4 апрель кунлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида 2008-йилда туғилган болалар ўртасида "Вилоят биринчилиги" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа вилоятнинг Фарғона, Қўқон шаҳарлари, Бувайда ва Фарғона туманларида ташкил этилди. Унда 15 та жамоа таркибида 300 нафардан ортиқ футболчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни "Нефтчи" БЎФМ жамоаси, 2-ўринни Фарғона тумани 2-БЎСМ жамоаси, 3-ўринларни Фарғона шаҳар 1-БЎСМ ва Қўқон шаҳар 2-БЎСМ жамоалари эгалладилар.



Совриндор жамоалар вилоят Футбол ассоциацияси томонидан тегишли дипломлар, медаллар ва футбол тўплари билан тақдирландилар. Ғолибларга совринни Фарғона вилояти Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Расулжон Юлдашев топширди.

Тақдирлаш маросими вақтида биз ёш чемпионлар фикрлари билан қизиқдик.

Амирбек Бердиев (тажрибали футболчи Анвар Бердиевнинг фарзанди): - Мен келажакда худди дадам каби маҳоратли футболи бўлишни ўз олдимга мақсад қилганман. Агар яхши футболчи бўлиб етишсам, кучли жамоаларда ўйнасам дадамнинг мени келажакда яхши футболчи бўлиб етишишим ҳақидаги ниятларини амалга оширган бўламан. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашни ният қилганман - дейди ёш футболчи.


Нурмуҳаммад Фазлиддинов (мусобақанинг энг ёш футболчиси): Бу мусобақа яхши ташкиланди, мана бугун финал учрашувида рақибларимизни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, чемпион бўлдик. Келажакда дунё танийдиган футболчи бўлиб етишиб, Ўзбекистон терма жамоаси ютуқларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман - дейди ёш чемпион.


Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика