Latest news

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  0 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  2 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  74 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади News

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади

Эртага ОФК яна бир мусобақанинг саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Маълумки, 2020 йил Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Маълумки, шу йилнинг қиш фаслида мазкур мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.

Таиланддаги мусобақада кучли учликка кирган жамоалар ёзда Олимпиада ўйинларига боради. Эртага ОФК ушбу чемпионатнинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Саралаш босқичида жами 44та жамоа қатнашади. Терма жамоалар икки минтақага бўлинган: Шарқ ва Ғарб. Шарқда 20та, Ғарбда эса 24та жамоа финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Саралаш баҳсларига 12та давлат мезбонлик қилади. Ғарб минтақасидан: Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн, Қувайт. Шарқ минтақасидан: Вьетнам, Малайзия, Мьянма, Камбоджа, Тимор-Лесте, Мўғулистон.

Кўриб турганингиздек, биз жой оладиган гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади. Саралаш босқичи 2019 йилнинг 22-26 март кунларига белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг вақтинча мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳисобланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика