Latest news

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади" News

Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади"

ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Эрнан Креспо матбуот анжуманида қатнашди.

– Жаноб мураббий, учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

– Жуда қийин ўйин. Кўпроғига лойиқ эдик. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Айтганимдек, иккала жамоа учун ҳам қийин ўтган баҳсда биз дурангга имзо чекдик. 

– Мураббий ўйин натижасидан қониқдими?

– Бир томондан қараганда бу нормал ҳолатдек туйилиши мумкин. Бироқ, шунча қулай вазиятлар яратиб, дарвоза устунини нишонга олиб ва ўйин охиридаги вазиятдан фойдалана олмай, уйга дуранг билан қайтиш бироз алам қилади. Лекин сафар ўйинида, "Насаф"га ўхшаган кучли рақибга қарши мағлуб бўлмаслик унчалик ҳам ёмон натижа эмас, аслида.

– Осиёнинг клублар рейтингида "Ал Айн" 19-ўринда, "Насаф" эса 46-поғонада қайд этилган. Жамоангиз рейтингдаги катта устунликни бугун майдонда қанчалик кўрсата олди деб ўйлайсиз?

– Рейтинг ҳақида гапириш ғалати, чунки бу футбол. Бу ҳақида нимадир дея олмайман. Бугунги ўйиндан қониқдим, лекин кўпроғига қодир эдик. Асосий мақсадимиз уйда бўладиган учрашувда ғалаба қозониш.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика