Latest news

11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  5 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15

"Бунёдкор" устози Иван Бубало: "Айб менда" News

"Бунёдкор" устози Иван Бубало: "Айб менда"

Суперлига 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” - “Қизилқум” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бубало фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, мухлислардан узр сўрамоқчиман. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Дастлабки 15 дақиқада гол уролмадик, иккита зарбадан сўнг иккита гол қабул қилиб олдик. “Қизилқум”ни ютуқ билан табрикламоқчиман. Иккинчи таймда ўйинни ўзгартиришга уриндик, аммо иштиёқ у қадар сезилмади. Иккинчи таймда бир нечта вазиятларрдан унумли фойдалана олмадик. 


- Бугунги ўйинни ҳам, натижани ҳам шармандали дейиш мумкин. “Бунёдкор” обрўли, ўзига яраша номдор жамоа… 

- Ҳа, жуда ёмон кўриндик. Биринчи ўйин қийин ўтади. Ўйинчиларга ҳам буни тушунтирдим. Айб менда, бу менинг хатом эди. Кейинги ўйинларгача хатолар устида ишлаймиз.


- “Қизилқум” бурчак зарбаларини деярли бир хил кўринишда амалга оширди. Буни кўрган ҳолда нега шуни устида ишламадингиз?

- Эҳтимол, икки нафар дарвозабон бўлганида хато бўлмасди. Иккита зарбада иккита гол ўтказиб юбордик.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика