Latest news

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  5 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

“Бунёдкор” аъзолари Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашув ўтказди News

“Бунёдкор” аъзолари Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашув ўтказди

Бугун “Бунёдкор” жамоаси расмийлари, мураббий ва футболчилари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ташриф буюрди.

Талабалар билан учрашув ўтказилди. Даставвал талабаларга “Бунёдкор” жамоаси ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Талабалар клубнинг тарихидан тортиб, бугунги кунигача бўлган барча маълумотлардан воқиф бўлишди. Бош мураббий жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Учрашув якунида институт билан “Бунёдкор” футбол клубининг ўзаро ҳамкорлиги шу билан тўхтаб қолмаслиги айтилди ва ўзаро режалар муҳокама қилинди. “Бунёдкор” футбол клуби институт музейи учун бир қатор эсталиклар тақдим қилди. Хусусан, футболчиларнинг дастхати туширилган тўп, шарф, футболка ва шу каби сувенирлар.

Маълум бўлишича, институт талабаларидан иборат жамоа шаҳардаги олийгоҳ жамоалари орасида етакчиларидан бири экан. Айнан талабаларнинг илтимос-таклифига кўра, “Бунёдкор” билан институт жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши келишиб олинди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика