Latest news

15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  10 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  1 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   1 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  1 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  11 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  11 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  11 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК News

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган охирги учта ўйин бўлиб ўтади.

"Локомотив" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 16:30да бошланади. Бу учрашув "Локомотив"нинг ўз майдонидаги учинчи ўйини бўлади. Аввалги икки беллашувда "темирйўлчилар" ғалабага эришишди. "Локо" дастлаб "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ундан кейин "Андижон" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ҳар иккала учрашувда майдон эгалари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. 

АГМК эса мавсумни дуранг билан бошлади. Жамоа ўз майдонида 1-турда "Бухоро" билан 0:0 ўйнади. Кейинги турда "Қизилқум" меҳмони бўлган олмалиқликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундан сўнг АГМК яна майдонида тўп тепди ва рақиб "Қўқон-1912"ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мана энди 4-турда иккала жамоа ўзаро куч синашади. Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. Устунлик "Локомотив" томонида. "Локомотив" ортда қолган 20та ўйиннинг 13тасида ғалаба қозонган ва тўрт бор мағлубиятга учраган. Қолган уч беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 44-23. 

Тошкентда ўтказилган 10та ўйиннинг 9тасида "темирйўлчилар" зафар қучган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бу 2010 йил рўй берган ва ўйин 0:0 ҳисобида тугаган. "Локомотив" ўз майдонида АГМКга умуман ютқазмаган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика