Гап "Ньюкасл Юнайтед" ҳақида кетмоқда.
Маълумотларга кўра, инглиз клуби раҳбарияти жамоанинг АПЛ стартидаги натижаларидан мамнун эмас ва улар "Ньюкасл" устози Рафаэль Бенитес ўрнига мураббий топишни буюришди. Бу жой учун асосий номзод сифатида Рожерс кўриб чиқилмоқда. Олдинроқ, 45 ёшли мутахассис "Астон Вилла"га рад жавобини берган эди.
Рожерс 2016 йилдан бери "Селтик"ни бошқармоқда. Мутахассис 2012-2015 йилларда "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида ишлаган.