Latest news

20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди News

Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди

Мюнхен клуби янги мураббий топишда қийналмоқда.

Февраль ойи охирида "Бавария" Томас Тухель фақат мавсум охиригача мураббий бўлишини эълон қилди. Янги мураббий излашда "Бавария" мувафаққиятсизликка юз тутмоқда. Хаби Алонсо, Юлиан Нагельсманн, Ральф Рангник, Унаи Эмери ва Йоахим Лёв Мюнхенда ишлаш имкониятидан фойдаланишни хоҳламади. Роберто Де Зерби "Брайтон"да қолиш истагини очиқ билдирди.



Баъзи оммавий ахборот воситалари Рожер Шмидт номзоди ҳақида бонг ура бошладилар. 57 ёшли мутахассис деярли икки йилдан бери "Бенфика"ни бошқариб келмоқда. Бунгача у ПСВ ва Леверкузеннинг "Байер" жамоаларида фаолият юритган.

Шмидт Мюнхенда ишлашдан манфаатдор эмас. У буни катта қатъият билан таъкидлади: 

"Мен 2026 йилнинг ёзига қадар "Бенфика"да қолишим аниқ. Бу мен хоҳлаган нарса. Шу боис янги шартнома имзоладим.

Мен бозорда йўқман. "Бенфика"да ишим бор. Мен бу ерда келгуси йиллар учун салоҳиятни кўрмоқдаман".

Германиялик мураббий жорий мавсум "Бенфика"ни Португалия чемпионига айлантира олмайди. Унинг жамоаси маҳаллий лигани иккинчи ўринда якунлайди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика