"Daily Mail" хабарига кўра, Бирмингем клуби раҳбарияти 22 ёшли футболчининг жамоадан кетишини истамаяпти. Бироқ харидор томон 100 млн фунт таклиф қилса, буни ўйлаб кўришлари мумкин. Манбанинг ёзишича, "Астон Вилла" мураббийлар штаби ҳам Рожерсни жамоанинг асосий фигураси деб ҳисобламоқда. Шу сабабли унинг жамоадан кетишини хоҳлашмаяпти. Футболчига эса анча вақтдан буён "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
Рожерс якунланган мавсумда барча турнирларда 54 ўйинда қатнашди ва 14 гол ҳамда 15 ассист қайд этди. Унинг клуб билан яна 4 йиллик шартномаси бор.