Latest news

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  9 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

Бельгиялик мутахассис расман ЎФА техник директори лавозимига тайинланди! News

Бельгиялик мутахассис расман ЎФА техник директори лавозимига тайинланди!

Ги Киала – Ўзбекистон Футбол Ассосиацияси техник директори лавозимини эгаллади.

Бугун ЎФАда техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ФИФА вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон, бельгиялик таниқли мутахассис Ги Киала ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди. ЎФА раҳбари Ўзбекистонда спортга, хусусан, футболга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, барча терма жамоаларимиз олдига юқори мақсадлар қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан техник ҳамкорлик қилиш юртимиз футболини Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

"Аввало хорижда катта тажриба тўплаган мутахассислар билан ҳамкорликни бошлашдан хурсандмиз. Футбол — бутун халқимиз севиб томоша қиладиган спорт ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз футболга катта эътибор қаратяпти. Мухлисларимиз ҳам жуда талабчан, улар Осиё кубогидаги иштирокимизга танқидий муносабат билдирилдилар. Ана шу танқидлардан етарлича хулоса чиқариб, Сизларнинг ёрдамингиз билан мамлакатда футболни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ғоя ва таклифларингизни амалга ошириш йўлида бор имкониятимизни ишга соламиз. Эскича ишлаш, лоқайдликка йўл қўйишга энди ҳаққимиз йўқ", -деди ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов. 

Суратда ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов ва ташкилот техник директори лавозимига тайинланган Ги Киала


ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон мураббийлар таълими, терма жамоалар, ЎзПФЛ, академиялар фаолияти, болалар, оммавий ва аёллар футболи, шунингдек, футзал, спорт тиббиёти ва илмий-таҳлилий йўналишлари бўйича янги лойиҳаларни татбиқ этиш имкониятларини юқори баҳолади. 

Бельгиялик мутахассис Ги Киала Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини айтиб, ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ги Киала ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли вазифаларни бажаришда мутахассисга барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, омад тилади. 

Маълумот учун, ЎФА техник директори Ги Киала ОФК ва УEФА Про литзензиясига эга, фаолияти давомида Бельгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида ишлаган. Мураббий, скаут, техник директор ва инструктор сифатида тажриба тўплаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика