Latest news

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди News

"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди

"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайхнинг фарзанди узоқ давом этган хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

"Бир неча ҳафта олдин ўғлимиз Лен узоқ ва оғир касалликдан сўнг вафот этганини катта қайғу билан эълон қиламиз.

Буни оммага эълон қилиш қарори биз учун ниҳоятда оғир, аммо бу биз учун оила сифатида атрофимиздагилар ва жамоатчилик учун вазиятга ойдинлик киритиш учун муҳим қадамдир. Қизимиз билан бирга энди аста-секин ҳаётга қайтишга ҳаракат қиляпмиз.

Оиламиз, дўстларимиз ва "Бавария"га сўнгги бир неча ой давомида қўллаб-қувватлаб боргани учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз – бу биз учун катта аҳамиятга эга. Биз жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан шахсий ҳаётимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз. Бошқа саволларни беришдан ўзингизни тийинг", – деб ёзди Ульрайх.

ОАВ маълумотларига кўра, бола 6 ёшда бўлган.

36 ёшли Ульрайх июль ойи охирида "Бавария" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Дарвозабон 2015-2020 йилларда мюнхенликлар сафида тўп тепган, бир мавсумни "Гамбург"да ўтказган ва кейин "Бавария"га қайтган.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика