Latest news

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  5 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  75 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи News

"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

"Барселона" Осиё турнеси бошланишидан олдин баъзи футболчиларидан қутилмоқчи.

Каталонликлар бир ҳафта ичида ярим ҳимоячи Ориол Ромеу ва дарвозабон Иньяки Пенья билан шартномаларни бекор қилишни, шунингдек, ҳужумчи Пау Викторни сотишни хоҳламоқда.


Ромеу ва Пеньянинг шартномалари яна бир йил амал қилади ва агар шартномалар муддатидан олдин бекор қилинса, улар қолган маошнинг бир қисмини оладилар. Ярим ҳимоячига Ла Лига клублари, жумладан, ўтган мавсумда Ромеу ижара асосида ўйнаган "Жирона" қизиқиш билдирмоқда.


Пеньяга хорижий клублардан таклифлар бор, лекин дарвозабон Примерада қолишни хоҳлайди.


"Барса" Викторни 10 миллион еврога сотишга ёки унинг ҳуқуқларининг ярмини 5 миллион еврога сотиб, қайта харид қилиш ҳуқуқи билан бериб юборишга тайёр. Манбага кўра, ҳужумчи жамоа билан турнега бориши эҳтимолдан холи эмас, лекин унинг келажаги барбир сўроқ остида.

Rating: +1   

Comments

   
16 jul 11:16:50
mirabzal
Бос энди вакт оз коляпди. Тозаланиш ва янгиланиш ишларини тугатилар ëпинглар.
championat.asia
Яндекс.Метрика