Latest news

22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди ВИДЕО News

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди ВИДЕО

Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Ушбу жангда Баҳодирга америкалик Тайрел Райт рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтди. Жалолов рингга Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Мендирман ўшал” қўшиғи садолари остида чиқиб келди.

Жанг муддатидан аввал якунланди. Олти раундлик жангнинг тўртинчи раундидан сўнг Райтнинг жамоаси баҳсни давом эттиришдан бош тортди. Тўрт раунд давомида кучли зарбаларни ўтказиб юборган мезбон боксчининг мураббийлари бу билан тўғри қарорга келишди. Жалолов учинчи жангини ҳам техник нокаут билан якунлади.

Маълумот учун, профессионал боксдаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган Райт бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жангда рингга кўтарилиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига рақибларидан устун келган). Бугун учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Яна 2 та жангда дурангга эришган.


>>> ВИДЕОНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ <<<

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика