Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Андрей Фёдоров: "Локо" кучсизланмади, аксинча кучайди" News

Андрей Фёдоров: "Локо" кучсизланмади, аксинча кучайди"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

- Хайрли кеч. Жуда кўплаб журналистларни кўриб турганимдан хурсандман. Демак Суперкубокка бўлган қизиқиш ҳақиқатдан ҳам юқори бўлган кўринади. Ғалаба жуда ёқимли. Айниқса илк бор Суперкубокда иштирок этганим ғалаба билан тугагани кайфиятни кўтаради. Мен анчадан буён ўйиндан аввал бу қадар асабий бўлмагандим. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлгани жуда яхши.

АГМК бунга қадар иккита расмий ўйин ўтказгани бизга қўл келди. Чунки ўша учрашувлардан келиб чиқиб рақибнинг ўйини ҳақида тасаввур пайдо бўлганди. Мазкур жиҳат бизнинг фойдамизга ишлади. Рақибни чуқур ва яхши ўрганишимизда АГМКнинг ўтган учрашувлари ёрдам берди. Биз иккинчи голни ургач футболчилар бўшашиб кетишди. Лекин шунга қарамай керакли натижани сақлаб қолдик.

Арслонмурот Аманов нега ўйнамади? Ҳозирча у майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Аманов тез орада "Бухоро"да бўлгани каби спорт формасини тўлиқ тиклаб олганидан сўнг майдонга қайтади.

"Локомотив" кучсизландими? Албатта ҳар доим кучлироқ футболчиларни олишни истаймиз. Кўпчилик жамоани етакчилар тарк этди, жамоа кучсизландими деб сўрамоқда. Яна такрорлайман, "Локо" кучсизланмади, балки янада кучайдик. Чунки яхши трансферларни амалга оширдик. Биз нафақат ўйин услуби ва жамоа ўзаги, балки ўйинимизни кучайтирадиган футболчиларни қўлга киритдик.

Жамшид Икандеровнинг ўйини? Ёқди. Менимча, Жамшид учун жорий мавсум энг яхшиси бўлади. Менга майдон марказидаги янги тандем жуда ёқди.

Олег Зотеевга захира борми? Бор. Кимлигини айтмайман.

Кучли легионер? Улар қаерда? Хитойдами ёки Саудия Арабистонида? Агарда уларнинг пулини бизга олиб келишса, биз ҳам шундай кучли ижрочиларни оламиз. Селекцион саволлар менга эмас, раҳбариятга берилиши керак.

Чемпионат қачон бошланиши ва кимлар билан ўйнашимиз номаълумлиги? Бу албатта ёмон. Биз ҳар ҳолда 1-март куни чемпионат бошланади деб тайёргарлик кўргандик. Бу эса режамизга бироз таъсир кўрсатади. Яхши ҳам Суперкубок ўйини ўтказилди.

ПФЛ "Локомотив"ни Суперлигага қўймаслиги мумкин? Бу ҳам менга эмас, раҳбариятга бериладиган савол. Шуниси аниқки, жамоамиз чемпионатга тайёр.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика