Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Андижонда Бахтиёр Юлдашев хотирасига бағишланган турнир ўтказилди News

Андижонда Бахтиёр Юлдашев хотирасига бағишланган турнир ўтказилди

Хотира муқаддас! Хотира азиз! Ўтганларни ёд олиш эса барчамизнинг бурчимиздир.

Ўз вақтида “Андижон” жамоаси сафида ёрқин ўйинлари билан мухлислар назарига тушган Бахтиёр Юлдашев бугун орамизда йўқ. 2008 йили оғир хасталикка дучор бўлиб, оламдан ўтган Бахтиёр Юлдашевнинг хотирасига бағишлаб, турнир ўтказилди. Андижон шаҳридаги “Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да болалар мураббийи Баҳодир Рўзиматов ташаббуси билан ушбу хотира турнири ташкил этилди. Бахтиёр Юлдашевнинг фарзанди Жасур эса уни қўллаб-қувватлаб, 2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида мусобақанинг юқори суръатда ўтишига ўз хиссасини қўшди. Водий жамоалари ўртасида кечган қизиқарли мусобақада жами 12та жамоа иштирок этди.

“Андижон ИБЎСМ”, “Наманган-Баркамол”, “Навбаҳор-Умид”, “Тўрақўрғон”, “Учқўрғон”, “Учкўприк”, “Ифтихор” (Андижон), “Андижон-Бургутлари”, “Умид-Наманган”, “Қувасой”, “Фарғона БЎСМ” ҳамда “Шаҳрихон-БЎСМ” қуръа ташлаш орқали икки гуруҳга бўлинди ва ғолиблик учун кураш олиб борди.


“Фарғона-БЎСМ” жамоаси бронза медаллари учун Наманган вилоятининг “Тўрақўрғон” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда Аҳрор Сиддиқов бошқарувидаги “Фарғона БЎСМ” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финалда эса мезбонлар – “Андижон ИБЎСМ” Наманганнинг “Наманган-Баркамол” жамоаси билан рўбарў келди.



Қизиқарли муросасиз тарзда кечган баҳснинг асосий бўлимларида 7:7 ҳисоби қайд этилгач, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди ва унда андижонлик футболчилар битта тўп фарқи билан чемпионликни қўлга киритди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам юқори савияда ташкил этилиб, турнир совриндорлари медал ва диплом билан тақдирланди. Қолган жамоаларнинг барчасига эса ташаккурнома тақдим этилди. Шунингдек мусобақада иштирок этган ёш футболчилар турли номинациялар бўйича ҳам аниқланиб, уларга мусобақа ташкилотчилари томонидан эсталик совғалар улашилди.



Номинациялар бўйича қуйидагилар “Энг яхши” дея эътироф этилди.
“Энг яхши дарвозабон” – Муҳаммадазиз Раҳимов (“Андижон ИБЎСМ”),
“Энг яхши ҳимоячи” – Даврон Абдуллаев (“Фарғона БЎСМ”),
“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Оятулло Турсунов (“Фарғона БЎСМ”),
“Энг яхши ҳужумчи” – Абдулазиз Абдусалимов (“Наманган-Баркамол”),
“Энг ёш футболчи” – Олимжон Раимжонов (“Андижон ИБЎСМ”),
“Энг яхши мураббий” – Шодмон Маматов (“Наманган Баркамол”).



Чапдан - Баҳодир Раҳмонов, Бахтиёр Юлдашев, Владимир Зотеев,Евгений Корнюхин, Борис Баканов.


Чапдан - Ринат Идрисов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Бахтиёр Юлдашев, Андрей Резанцов, Олег Малахов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика