Latest news

16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  0 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1

Андижонда 22та футбол жамоаси иштирокида вилоят ҳокими Кубоги мусобақалари бошланди News

Андижонда 22та футбол жамоаси иштирокида вилоят ҳокими Кубоги мусобақалари бошланди

Tags :  Андижон
13 февраль куни Андижон вилоятида оммавий спорт ойлигига старт берилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида шу муносабат билан турли мусобақалар ташкил этилмоқда.  

Андижон шаҳри Шўрбулоқ даҳасида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол академиясида туман ва шаҳарларнинг 17-28 ёшдаги футболчиларидан ташкил топган 22 жамоа ўртасидаги “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мазкур бир ой давомида ўтказиладиган мусобақа ўйинлари давомида иқтидорли ёш футболчилар орасидан янги ташкил этиладиган “Андижон 2” жамоасини саралаш ташаббуси билан чиқди.

Бундан  ташқари, турнир вилоят иккинчи табақа жамоаларини шакллантиришга ҳам катта ёрдам беради.

Мусобақада жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишади, унинг финал ўйини ҳамда тантанали ёпилиш маросими Наврўз байрами кунлари 20 март санасига режалаштирилган.


Элмурод Эрматов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика