Latest news

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди News

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди

Андижонда ўтказилган профессионал, ҳаваскор ва қўшма корхоналар жамоалари ўртасидаги вилоят ҳокими Кубоги мусобақаларида водийнинг 13та жамоаси иштирок этди.

Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашдилар. Бўлиб ўтган қизиқарли баҳслар якунида энг кучлилар сараланиб асосий ўйинларга етиб келинди.

Мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви “ЎзДонгЯнг” ва “ЎзСемЮнг” жамоалари ўртасидаги кечиб, 2:0 ҳисоби билан якунига етди.
Кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган финал учрашувида эса Андижоннинг “Рашмилк” ҳам Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари куч синашдилар. Кескин курашлар билан кечган баҳсда “Рашмилк” 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Наманган футболи мутасаддилари турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Асосий соврин бўлган Андижон вилоят ҳокими Кубоги “Рашмилк” жамоасига топширилди.


Элмурод Эрматов, Андижон

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика