Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  168 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  0 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Александр Петров: «ОКМК анъаналарини давом эттиради» News

Александр Петров: «ОКМК анъаналарини давом эттиради»

Эртага мамлакат кубоги баҳслари бошланади.

Футзал федерацияси матбуот хизмати кубок баҳсларидан аввал ОКМК устози Александр Петровдан қисқа интервью олди.

- Александр Геннадиевич, уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби – ОКМК жамоаси бу йилги баҳсларга қандай тайёргарлик олиб бораяпти?

- Клубимизда иш жараёни ўзгаргани йўқ. Мавсум аввалида режалаштирилганидек, барчаси босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мамлакат кубогига сўнгги тайёргарлик жараёнини ўз қароргоҳимизда – Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси залида олиб боряпмиз. ОКМК Ўзбекистон чемпионатларида ҳам, мамлакат кубокларида ҳам зафар қучган кам сонли жамоалардан бири саналади. Бу йилги мусобақада ҳам жамоамиз билан ушбу ижобий анъанамизни давом эттиришни мақсад қилганмиз. Клуб раҳбарияти томонидан ҳам жамоа олдига камида ярим финалга чиқиш вазифаси қўйилган.

- Гуруҳдаги рақибларингиз ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик?

- Ҳеч бир гуруҳни кучсиз деб бўлмайди. Гарчи бизнинг гуруҳдаги рақиблар турли тоифаларга мансуб бўлсада, биз барча учрашувларга жиддий ёндошишимиз зарур бўлади. Мисол учун, айнан «Сурхон» билан ўйинда бой берилган қимматли очколар чемпионатда совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилганди. «Қизилқум» биринчи лигада муваффақиятли қатнашиб, Элитага йўлланма олди. Демак, бу рақиб ҳам анойи эмас. DHL сингари ҳаваскор жамоага қарши ҳам уюшқоқлик билан ҳаракат қилмасангиз, панд еб қолишингиз мумкин. Шу маънода барча рақибларни ҳурмат қиламиз. ОКМКнинг биринчи галдаги вазифаси гуруҳда етакчи бўлиш ва чорак финалга йўлланма олиш. У ёғини ҳам кейин режалаштираверамиз...

- Қишки тарнсфер ойнасида жамоангизда юз берган ўзгаришлар ҳақида тўхталсангиз...

- Унчалик катта ўзгаришлар бўлмади. Машғулотлар жараёнида икки нафар қозоғистонлик легионерларни синовдан ўтказдик ва улардан бирини – Макулбек Шапагатни таркибимизга қўшиб олдик. Унинг қандай маҳоратга эга эканлигини мухлисларимиз Кубок баҳсларини кузатиб, баҳо беришади. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш мақсадида истеъдодли ёш ўйинчимиз Тоҳирбек Абдукаримовга «Максам-Чирчиқ» таркибида ўйнашига рухсат бердик.

- Ўзбекистон кубоги мусобақаси тартиби Сиз учун янгилик бўлдими?

- Ҳа, албатта. Бу тартибни эса қўллаб қувватлайман. Ўзбекистон футзал федерацияси жамоалар ҳамда футзалчилар манфаатларини кўзлаб муқобил ўзгаришларга қўл урдики, бу барча мутахассислар сингари менга ҳам манзур бўлди. Эндиликда ҳали уйқудан уйғонмаган таркиб билан майдонга тушмаймиз. Ўйиндан кейин футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини қандай тиклар эканмиз, деган ташвиш бўлмайди. Бир сўз билан айтганда ЎФФ маъмурияти қўл ураётган ўзгаришларнинг барчаси футзалимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика