Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Ал Айн" - "Насаф" учрашувини ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган ҳакам бошқариб боради News

"Ал Айн" - "Насаф" учрашувини ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган ҳакам бошқариб боради

Эртага, 21 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги жавоб баҳслар бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби сафарда БААнинг "Ал Айн" клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашувни айни пайтда Австралия фуқароси бўлан асли эронлик Алиризо Фағони бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Антон Шчетинин ва Жорж Лакринидис ёрдам беришади. Ким Жорж Александр захира ҳаками сифатида ишлайди. 38 ёшли аёл Кейт Яцевич ВАР ҳаками бўлади.

Алиризо Фағони бир неча бор терма жамоа ва клубларимиз иштирокидаги ўйинларни бошқарган. Энг машҳурларидан бири 2010 Ўзбекистонда ўтган U-16 Осиё чемпионати финали бўлга. Ўшанда Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон КХДРга қарши финалда ўйнаган. Фағони ўша баҳсда Сардор Раҳмонов ва Аббосбек Махсталиевни майдондан четлатган. 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўша пайтдаги ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Фағони билан сўрашишни ҳам истамаганди.

"Насаф" клубининг гуруҳ босқичида "Ал Садд"га қарши кечган баҳсини айнан Фағони бошқариб борганди.

Алиризо Фағони бошқарган ўйинлар:
2023 "Насаф" - "Ал Садд" 3:1
2015 "Бунёдкор" - "Ал Жазира" 2:1
2015 Ўзбекстон - КХДР 3:1
2013 "Бунёдкор" - "Поханг Стилерс" 2:2
2011 КХДР - Ўзбекистон 0:1
2011 Хитой - Ўзбекистон 2:2
2010 Ўзбекистон U-16 - КХДР U-16 - 0:2





ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини
"Ал Айн" - "Насаф"
21 февраль 2024 йил. Ал Айн, "Ҳазза бин Зайд" стаиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Антон Шчетинин ва Жорж Лакринидис (иккаласи Австралия)
Захира ҳаками: Ким Жорж Александр (Австралия)
ВАР: Кейт Яцевич (Австралия)
АВАР: Жон Кирни Робинсон (Австралия).


Al-Ain

Kodjo Laba - 55', Soufiane Rahimi - 90'

AFC Champions League Final Stage . Round 1/8

21/02/2024, 21:00

1
:
2
Finished

Nasaf Qarshi

Akmal Mozgovoy - 51'

45'
90'
38'  Khaled Ali Al Blooshi
55'  Kodjo Laba
61'  Khaled Ali Al Blooshi (Ahmed Barman)
61'  Omer Atzili (Mohammed Al Baloushi)
85'  Matias Palacios
87'  Yahia Nader (Hazem Mohammad)
90'  Hazem Mohammad
90'  Soufiane Rahimi
90'  Soufiane Rahimi (Falah Waleed)
51'  Akmal Mozgovoy
51'  Bobur Abdikhalikov
63'  Jaba Jigauri (Zoran Marusic)
63'  Marko Stanojevic (Javokhir Sidikov)
82'  Temur Chogadze (Victor da Silva)
82'  Bobur Abdikhalikov (Shakhzod Akromov)
90'  Murodbek Rakhmatov (Donier Narzullaev)

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика