Latest news

12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  6 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  8 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди" News

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Шўртан" - "Қизилқум" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Гувоҳи бўлдингиз, жуда оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" билан ўйиндан кейин футболчиларимизда толиқиш ҳолатлари бор эди. Шунга қарамай бугунги баҳс учун яхши тайёргарлик олиб бордик. Бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратдик, бироқ булардан фойдалана олмадик. Гол урган бўлсак-да, биринчи бўлим охирида барибир дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда омад биз томонда эди, йигитларимга раҳмат айтаман, борларини беришди. Улардан бугун мамнунман.

- Биринчи давра якунланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлар, режалар қандай?

- Албатта, ўзгаришлар бўлади. Ўзгаришлар матбуотда эълон қилинади. Икки-уч футболчи олиб келиш ниятимиз бор. Янги қон бўлса, жамоада ўзгариш бўлади. Олдимизда бир ой бор, ишлаймиз. Иккинчи даврага тайёргарликни 12-13 июлдан бошлаймиз. Дастлабки 10 кун тайёргарлик Навоийда бўлса, қолган кунлари Тошкентда бўламиз деб режалаштиряпмиз. Навоийдан келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Уйларига яхши етиб олишсин ва доимо соғ-саломат бўлишсин. Ҳаммаларига раҳмат.


Rating: +5   

Comments

   
04 jul 00:08:00
JAFAR FCQIZILQUM
KO'Z TEGMASIN
championat.asia
Яндекс.Метрика