Latest news

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

Аброр Пирриев: "Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши" News

Аброр Пирриев: "Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши"

Хабарингиз бор, эртага Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олади.

Бугун терма жамоа футболчилари мазкур йиғин олдидан тиббий текширувдан ўтишди.
Тиббий текширув қандай ўтгани ва унинг якунлари ҳақида миллий терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриев гапириб берди.

"Туркия йиғини Осиё Кубоги олдидан сўнгги йиғин. Футболчилар 29 декабрь куни йиғинни тугатиб, кейин орадан уч кун ўтгандан кейин Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Шу сабабли катта мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида хулосага эга бўлиш учун тиббий кўрик ташкил қилдик.




Айтиш керакки, терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши. Бу борада муаммолар йўқ. Бугунги текширувлар натижасига қараб ҳар бир футболчининг имкониятлари ҳақида алоҳида хулоса қиламиз. Кейин мазкур хулосадан келиб чиқиб, ушбу футболчига машғулотлар давомида қандай юкламалар бериш бўйича мураббийлар штаби қарор қабул қилади.

Шунингдек, бугунги тиббий текширувларнинг муҳимлиги яна шундаки, текширувлар натижасига қараб қайси футболчига мусобақа олдидан қандай ёндошиш бўйича ўзимиз учун маълоумотга эга бўлдик. Ана шу маълумотлар асосида йиғин давомида футболчиларни Осиё Кубогига тайёрлаб борамиз. Уларга қандай витаминларни қайси миқдорда бериш, машғулотлардан кейин тикланиш жараёнини қандай ўтказиш бўйича ҳам ўзимиз учун аниқ режа тузиб оламиз", - дея айтиб ўтди Аброр Пирриев.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика