Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  8 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

А Серия: Энг бўйи баланд футболчилар қайси жамоада ўйнайди? News

А Серия: Энг бўйи баланд футболчилар қайси жамоада ўйнайди?

Италиядаги клублар орасида бўйи энг баланд ва паст футболчилар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

20) “Наполи” (ўртача бўйи — 178.83см). Анчелотти жамоаси Италия Чемпионатидаги энг бўйи паст клуб ҳисобланади. Уларнинг энг бўйи паст футболчиси — Инсинье (163см), энг бўйи баланд футболчиси эса — Максимович (193см).

19) “Парма” (ўртача бўйи — 181.36 см). Энг бўйи паст — Ди Гаудио (169 см), энг бўйи баланд — Сьерральта (192см).

18) “Кальяри” (ўртача бўйи — 181.41 см). Сау — энг бўйи паст ўйинчи (169 см) бўлса, энг баланди — Черри (194 см).

17) “Интер” (ўртача бўйи — 182 см). Энг бўйи паст — Политано (170 см), энг бўйи баланд — Раноккья (195 см).

16) “Милан” (ўртача бўйи — 182 см). “Россонерилар” ўртача бўй бўйича “Интер” билан бир хил кўрсаткични қайд этган. “Милан”нинг энг бўйи баланд ўйинчиси — Жанлуижжи Доннарумма (196 см), жамоада бўйи энг пастлар - Маури ва Ален Халилович (169 см).

15) “Сампдория” (ўртача бўйи — 182.67 см). Энг бўйи баланд — Белец (192 см), энг бўйи паст — Капрари (176 см).

14) “Кьево” (ўртача бўйи — 182.83 см). Энг бўйи баланд — Адриан Семпер (194 см), энг бўйи паст — Жаккерини (167 см).

13) “Торино” (ўртача бўйи — 183 см). Эдера ва Яго Фальке — энг бўйи паст (174 см), энг бўйи балан —Сиригу (192 см) ўйинчи ҳисобланади.

12) “Сассуоло” (ўртача бўйи — 183.16 см). Энг бўйи паст — Сенси (168 см), энг бўйи баланд — Скамакка (196 см).

11) “Эмполи” (ўртача бўйи — 183.30 см). Энг бўйи паст — Беннасер (175 см), энг бўйи баланд ўйинчилар эса — Террачано ва Романьоли (193 см).

10) “Удинезе” (ўртача бўйи — 183.45 см). Муссо, Ваге ва Троост-Эконг бўй баландлиги бўйича клубдошларини ортда қолдиради (191 см), уларнинг энг бўйи паст ўйинчиси эса — Иньигес (172 см) ҳисобланади.

9) “Аталанта” (ўртача бўйи — 183.84 см). Энг бўйи баланд футболчи — дарвозабон Франческо Росси (193 см), энг бўйи паст — Папу Гомес (165 см).

8) “Фрозиноне” (ўртача бўйи — 184.41 см). Энг бўйи баланд футболчи — Саламон (196 см), энг бўйи паст — Сиано (176 см).

7) “Женоа” (ўртача бўйи — 184.45 см). Энг бўйи баланд — Сполли (193 см), энг бўйи паст —Дальмонте (169 см).

6) “Ювентус” (ўртача бўйи — 184.46 см). “Зебралар”нинг энг бўйи паст, аммо энг тез югура оладиган ўйинчиларидан бири Дуглас Коста (172 см), энг бўйи баланд футболчи эса — Щесны (195 см) ҳисобланади.

5) “Фиорентина” (ўртача бўйи — 185.08 см). Энг бўйи баланд — Миленкович (195 см), энг бўйи паст — Лаурини (173 см).

4) СПАЛ (ўртача бўйи — 185.27 см). Бу жамоада икки ўйинчининг бўйи 2 метрдан баланд: Ваня Милинкович-Савич (ҳа, адашганимиз йўқ. Бу бошқа Милинкович-Савич :) ) ва Тиам (202 см). Клубнинг энг бўйи паст ўйинчиси эса — Эвертон Луис (173 см).

3) “Болонья” (ўртача бўйи — 185.72 см). Энг бўйи баланд — Дейкс (193 см), энг бўйи паст —Паласио ва Донса (176 см).

2) “Лацио” (ўртача бўйи — 185.75 см). Уоллес ва Сергей Милинкович-Савич “бургут”ларнинг энг бўйи баланд ўйинчиларидир (192 см). Энг бўйи паст — Бериша (178 см).

1) “Рома” (ўртача бўйи — 186.41 см). “Бўрилар” А Сериянинг энг бўйдор жамоаси ҳисобланади. Клуб таркибидаги нақд етти ўйинчининг бўйи 1.90 смдан баланд. Римликларнинг энг бўйи баланд ўйинчиси — дарвозабон Ольсен (198 см). Энг бўйи паст футболчи эса — Ундер (173 см).


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +21   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика