Latest news

00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  3 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  52 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  251 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6

2 ўриндиққа 3 одам News

2 ўриндиққа 3 одам

26 август санасида Тошкент шаҳрида футбол ва футзал ҳавоси билан яшайди.

Ўша куни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида "Пахтакор" - "Машъал" ҳамда "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувлари бўлиб ўтиши керак. Бундан ташқари, худди шу санага Пролига 13-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Олимпик МобиУз" беллашуви белгиланган. Бонусига айнан 26 август куни "Ҳумо Арена"да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги ҳам бўлиб ўтади. Бир кунда Тошкентда тўртта ўйин бўлиб ўтиши керак. "Пахтакор" ўз ўйинини "Жар" стадионида ўтказади, футзал "Ҳумо Арена"да, Пролига ўйини "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Савол: "Бунёдкор" ўз ўйинини қаерда ўтказади? Женифер опа концерт бериб кетганларидан кейин "Бунёдкор" стадиони чими тамирга муҳтож (ваҳоланки ҳамон чимни ўзига келтириш учун ҳаракат бошланмаган ёки ҳаракат бошланган ҳаражат қилинмаяпти), ҳеч қанақасига футбол ўйнаб бўлмайди. "Қалдирғочлар" нима қилишади? "Дўстлик"да ҳам иккита "Олимпик"ни ўзаро баҳси бор. Олмалиқдаги стадион? ОКМК раҳбариятига бу борада савол билан мурожаат қилдик. Улар "Бунёдкор" - "Бухоро" ўйинини Олмалиқда ўтказиш ҳақидаги сўровга рад жавоб беришганини айтишди. Сабаби, стадион чимининг аҳволи ёмонлашгани ва асосийси эса ўша куни Олмалиқдаги стадионга ёндош худудларда Мустақиллик байрами тадбирлари бўлиб ўтиши керак экан.

У ҳолда "Бунёдкор" қайси стадионда ўйнайди? Ўзи бир кунда Тошкентда бир эмас, икки эмас, тўртта ўйин ўтказиш қанчалик тўғри? Шу учрашувларнинг ҳаммасини ёритишни хоҳлаган ОАВ вакиллари улардан фақат биттасини танлашга мажбур бўлиб қоладику, ходимлар бўлинган тақдирда ҳам бирданига тўрт ўйинга бўлишга етарли журналист, фотограф ва мобилографлар бўлмаслиги аниқ. Шахсий фикримча, "Бунёдкор" - "Бухоро" беллашуви бир кун кейинга кўчирилиши мумкин. Бошқачасига ҳаммаси атала бўлиб кетади. Ёшлигимизда учта ўриндиққа тўрт киши, кейинги босқичида иккита ўриндиққа уч киши мусиқа тугаганда ким биринчи ўтириб олишга ўйналадиган ўйин бўларди. 26 август кунги ўйиндан "Бунёдкор" ва "Бухоро" чиқиб кетадими шунда...

26.08.2025

"Пахтакор" - "Машъал", "Жар" стадиони

"Олимпик" - "Олимпик МобиУз", "Дўстлик" стадиони

БМБ - "Оил Стар", "Ҳумо Арена"

"Бунёдкор" - "Бухоро"???


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

+1   
21 aug 17:51:20
Abror_Tursunov
Yangi stadionda o'ynasin. Olimpiya shaxarchasidagi. Rostdan bitgan bo'lsa. Maydonini ham tekshirib oladi baxonada
   
21 aug 21:21:16
Адхамжон Низамов
Же Ло а ....ига тикиб кетди уйингохни.Нега ташкилотчилар жазоланмайди.Уйингохни таъмирлашни ушаларни буйнига куядиганлар кани.Хаммалари долясини олиб булганда..Эх,Узбекистон.
   
21 aug 19:25:36
Mahmud Ttww
Нега Бекободдаги стадиондан пфл фойдаланмайди, яхши ўйингоҳ эди бузилиб кетмаган бўлса агар.
   
21 aug 18:45:25
dessi anvar
оқтепа , обод , локомотив , янги тошкентта тайёр стадионлар бор мана сизга тўртта стадион
   
21 aug 18:09:52
Don K'arleon
Reply to comment by Abror_Tursunov
Yangi stadionda o'ynasin. Olimpiya shaxarchasidagi. Rostdan bitgan bo'lsa. Maydonini ham tekshirib oladi baxonada
Мана шу стадион ҳақида биронта журналист ёки спорт ичидаги одамлар лом-мим деб оғиз очишмаяпти. Карам шўрвами дейман-да, буёғи қурилишга ҳам котта окалар аралашган бўлса...
Шу стадион мавзуси ҳам худди МТЖ формаси каби ТАБУга айланди .
   
21 aug 18:05:37
Шухрат Эргашев
Шунча мусобакалар утиб кетди, буниси хам бир гап булар. Бунёдкор стадиони учун Жей ЛО консертидан тушган пулини хали хам санаб ётишган булса керак-да.
championat.asia
Яндекс.Метрика