UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  0 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  9 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  2 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  35 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  22 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади

“Ўзбекистон Кибер Футбол ўйинлари Ассоцияцияси” Нодавлат Нотижорат Ташкилоти расмий равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистонда киберфутболга бўлган этибор ортиб бораётганини инобатга олган холда, Вазирлик томонидан кенг шароитлар яратилди.  Шулардан баьзиларини хавола этамиз. Энг асосий ёрқин маьлумотлар қўшимчалари  яқин кунлардаги “ПСФЛ”  лигасининг 1-мавсуми старти  олдидан ва Ассоциация очилишига бағишланган  матбуот анжуманида элон қлиниши кўзда тутилган. Ушбу матбуот анжуманига барча журналистларни таклиф этилади.

Ташкилотнинг доимий асосда ишлайдиган раҳбар органи уч кишидан иборат бўлди: Раис (президент), раис ўринбосари (вице-президент) ва котиб.
Ташкилот раиси (президент) этиб  Паттахов Азиз Еркинович, раис ўринбосари (вице-президент)  Алимаксумов Алихон Авасханович, котибликка Камолов Сирожиддин Жалолиддин ўғли сайландилар.

Яқиндагина Франция пойтахти Париж шаҳрида жаҳоннинг энг кучли 32 киберфутболчилари ўртасидаги ESWC 2016 турнирида илк бора қатнашган, биринчилардан расмий равишда ташкил этилган ташкилот «ЎЗБЕКИСТОН КИБЕР ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ» ўз фаолиятини бошлади.



Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган «ЎЗБЕКИСТОН КИБЕР ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ»  уставига асосан қисқача маьлумотлар ва Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган ишлари билан танишинг:

“КИБЕР ФУТБОЛ” – интернет тармоғи орқали онлайн режимида “Компютер”, “Play Station”
Ва “X Box”ўйин қурилмалари орқали реал вақт шароитида ўйналадиган видео ўйиндир.

- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолининг компьютер спорти турларига бўлган эхтиёжини қондиради, виртуал спорт турларининг ижобий тарафларини тушунтиради ва тарғиб этади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт марказлари, клублар, уюшмалар, жамоалар, мактаблар ва х.к.ларни ташкил этишда кўмаклашади, шунингдек уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга мувофиқ тегишли жисмоний шахслар орқали “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ташкил этиладиган халқаро ва республикадан ташқарида ўтказиладиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот аъзоларининг номидан қатнашади;

ТАШКИЛОТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни оммалаштириш, “КИБЕР ФУТБОЛ” виртуал спорт турини ривожлантириш, шунингдек виртуал спорт тадбирларини, виртуал спорт мусобақаларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда жисмоний шахсларни кибер спорт тури бўйича мусобақаларга тайёрлашдан иборат.
  Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолининг компьютер спорти турларига бўлган эхтиёжини қондиради, виртуал спорт турларининг ижобий тарафларини тушунтиради ва тарғиб этади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт марказлари, клублар, уюшмалар, жамоалар, мактаблар ва х.к.ларни ташкил этишда кўмаклашади, шунингдек уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ташкилотнинг уставга мувофиқ тегишли жисмоний шахслар орқали “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ташкил этиладиган халқаро ва республикадан ташқарида ўтказиладиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот аъзоларининг номидан қатнашади;

- оммавий ахборот воситалари орқали Ташкилотнинг фаолияти ҳақида тарғибот ишларини олиб боради;
- юқорида қайд қилинмаган, аммо уларни тўлдирувчи ва кенгайтирувчи фаолият турлари билан шуғулланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика