UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  52 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  17 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  8 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  35 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади Янгиликлар

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди, "Локомотив" киберфутболчиси Осиё ўйинларидаги синов мусобақасида иштирок этади.

Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ўз фаолиятини янада профессионал тарзда ташкил этиш ва халқаро стандартлар талабига мослашиш мақсадида бир қатор ташкилий ўзгаришларни амалга оширди. Эндиликда ташкилот Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси деб номланади.

Ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётган ташкилот ўз низомини қайта кўриб чиқиб, унда белгиланган мақсад ва вазифаларига ўзгартиришлар киритган ҳамда фаолият кўламини янада кенгайтирган.

6 август куни федерация янги ном билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ташкилотга Ўзбекистонда электрон ўйинлар, компьютер спорти ва киберфутболни ривожлантириш ҳамда республика ҳудудида турнирларни ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, федерация ушбу йўналишдаги мураббий ва киберспортчиларни тайёрлаш бўйича ҳам ваколатли муассаса сифатида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси фаолияти давомида Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг виртуал спорт турларига оид қарорлари ижросини таъминлашда фаол иштирок этади.

Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда бошланадиган Осиё ўйинларида электрон спорт йўналиши бўйича мусобақа тажриба-синов тариқасида илк марта ўтказилади. Унда Электрон компьютер спорти федерацияси аъзоси, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси кибератлети Санжар Усмонов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Маълумот учун, 2022 йилги Осиё ўйинларида киберспорт расман мусобақа дастуридан ўрин олади ва унда киберспортчилар медаллар учун кураш олиб борадилар.

Яқин йиллар ичида эса спортнинг бу тури Олимпиада дастурига ҳам киритилиши мумкин.

Рейтинг: -102   
championat.asia
Яндекс.Метрика