UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  3 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  8 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

"Бунёдкор" бугун Гана терма жамоаси билан ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" бугун Гана терма жамоаси билан ўйнайди

Теглар :  БунёдкорГана
Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда хорижий йиғинни ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Сергей Лушчан бошчилигидаги жамоа бугун, 10 январь куни Дубайдаги "The Sevens" стадионида Гана миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Аврам Грант бошчилик қилаётган терма жамоа Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрмоқда. 14 январь куни Габон мамлакатида старт оладиган мусобақада Гана терма жамоаси илк ўйинни 17 январда Угандага қарши ўтказади.

"Бунёдкор" - Гана учрашуви 10 январь куни Дубай вақти билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) старт олади.

Гана терма жамоаси таркибида айни пайтда Асамоа Гьян, Эммануэль Агеманг Баду, Андре Айю, Жонатан Менса, Кристиан Атсу, Вакасо Муборак, Жордан Айю каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" БААдаги йиғин доирасидаги илк учрашувни "Ал Шааб"га қарши ўтказди. Унда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Бунёдкор" ушбу йиғинда яна бир қатор жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика