UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  1 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  4 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  65 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз уйида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз уйида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки ўйинни қуйида матнли транслациясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

17:45 - "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 1:0
Гол:
Нодирбек Ибрагимов 78
"Сўғдиёна":
31.Михаил Спиридонов, 2.Дилмурод Икромов, 5.Акбар Саттаев, 6.Собир Ҳамидов, 7.Санжар Рашидов (11.Нодирбек Ибрагимов, 76), 8.Суҳроб Қобилов (23.Бобир Қосимов, 69), 10.Жасур Ҳакимов (28.Санжар Риҳсибоев, 46), 17.Музаффар Музаффаров, 22.Сайдулло Раҳматов, 24.Асижон Бегимқулов(С), 40.Муқимжон Тошматов.
Захира:
12.Ширинбой Абдуллаев, 3.Илҳом Комилов, 9.Анвар Ражабов, 21.Акмал Абдураҳмонов,
"Қўқон-1912":
12.Азиз Ашуров, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов (23.Фурқатжон Ҳасанбоев, 46), 6.Баҳодир Акрамов, 9.Носирбек Отақўзиев, 10.Қувондиқ Рўзиев (11.Дониёр Усмонов, 50), 18.Сардорбек Эминов, 19.Владимир Аргун (8.Нодирбек Қўзибоев, 76), 20.Хуршидбек Мухторов, 22.Орифжон Мамажонов, 24.Илья Ильин.
Заҳира:
16.Андрей Бакланов, 15.Маъруф Зокиржонов, 28.Алексей Николаев, 29.Игорь Голбан.
Четлатиш:
Сардор Эминов 86


                                 ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун ташаккур. Саломат бўлинг!


90+3. Учрашув якунланди. Шу тариқа Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи, дастлабки учрашувида жиззахликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.


90+1. Яна Муқимжон Тошматов! Чап қанотда қаршисидаги рақибини усталик билан алдаб, жарима майдони ичига ёриб кирди. Аммо унинг марказроққа узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.


90. Биринчи бўлимга бош ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


90. УУХХХ! Азиз Ашуров! Сайдулло Раҳматов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўғри дарвоза томон йўлланган зарбадан сўнг тўпни дарвозабон аранг қайтаришга эришди.


88. Бугун мезбонлар таркибида захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришга эришди дея бемалол айтса бўлади. 


87. Фурқат Ҳасанбоевнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмаган холда майдонни тарк этди.


86. Ҳа азиз мухлислар бугун жиззахликлар таркибида Муқимжон Тошматов тезкор харакатлари билан рақибларига тинчлик бермаяпти.  


83. Қўқонликлар энди учрашувнинг қолган дақиқаларини 10 киши бўлиб ўтказишга мажбур.


82. Четлатиш. "Қўқон-1912". Сардор Эминов рақиби Сайдулло Раҳматовга очиқчасига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан четлатилди.


80. Муқим Тошматов чап қанотдан илдамроқ харакат қилиб, тўпни марказда турган Риҳсибоевга узатди. Аммо меҳмонлар тўпни қайтаришга эришди.


77. Муқимжон Тошматовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ашуров тўпни қайтарди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Нодир Ибрагимов аниқ зарбаси билан дарвоза тўрини ишғол этди.


77. ГОООЛЛЛ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Ибрагимов ҳисобни очди. 


76. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Санжар Рашидов ўрнига Нодир Ибрагимов тушди.


76. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Владимир Аргун ўрнига Нодирбек Қўзибоев тушди.


74. Санжар Риҳсибоевнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.


73. Муқимжон Тошматов тўпни эгаллаб олган холда, жарима майдони сари юриш қилди. Унинг йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп йўлига Хуршид Мухторов ғов бўлди.


72. Эминов жарима зарбасини ўзи амалга оширди. Унинг йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворда турган Акбар Саттаевга тегиб майдонни тарк этди. 


71. Сардор Эминов билан тўп учун курашда Сайдулло Раҳматов қўпол ўйнади. Жарима зарбаси. 


69. Ўзгариш. "Сўғдаёна". Суҳроб Қобилов ўрнига Бобур Қосимов тушди.


67. Санжар Риҳсибоевнинг чап қанотдан уюштираётган рейдлари анчагина хавфли тус олмоқда.


65. Дониёр Усмонов рақибидан тўпни олиб, таҳминан 25 метрлардан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Михаил Спиридонов қийинчиликсиз тўпни ушлаб олишга эришди.


63. Захирадан майдон тушган Санжар Риҳсибоев ҳозирча анча фаол!


62. Хавфли вазияяяттт! Санжар Риҳсибоев рақибларини алдаб ўтган холда Рашидовни қулай пас билан таъминлади. Санжар эса тўпни дарвоза тўсини устидан анча юқорига тепиб, вазиятни кўкка совурди.


61. Бош ҳакам Бахтиёр Намозовнинг қарорлари жиззахликлар устози Даврон Файзиевда эътироз келтириб чиқармоқда.


59. Санжар Рашидовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп Аргунга тегиб, манзилга етиб бормади.


58. Эминов ўнг қанотдан жаримай майдони ичига ҳаволатиб пас оширди. Носир Отақўзиев ўйиндан ташқари холатда дея баҳоланди.


58. Суҳроб Қобилов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Ҳасанбоев эса тўпни узоқлаштирган холда, вазиятни бироз юмшатди. 


56. Энди эса майдон марказида Дилмурод Икромовга шифокорлар муолажа кўрсатмоқда.


55. Музаффар Музаффаров белидан жарозат олди. Шифокорлар уни майдон ташқарисига олиб чиқиб кетмоқда.


53. Тошматов марказда тўпни қабул қилиб олиб, олдинга юриш қилди. Аммо жуда кеч байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари холат эканлигини билдирди. 


51. Мезбонлар навбатдаги ҳужумни ташкил этмоқчи бўлди. Лекин Муқимжон Тошматовнинг ўйиндан ташқари холатда эканлиги қайд этилди.


50. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Қувондиқ Рўзиев ўрнига Дониёр Усмонов тушди.


49. Фурқат Ҳасанбоев таҳминан 25 метрлардан дарвозабонни хушёрлигини синаб кўрди. Спиридонов ўз ўрнида.


48. Зарбаааа... Музаффар Музаффарооов! "Сўғдиёна" футболчисининг кутилмаганда дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг Ашуров тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди. Кейинчалик Тошматовга аниқлик етишмади. 


46. Иккинчи бўлим бошланди. Қани кеттик!


Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жасур Ҳакимов ўрнига Санжар Риҳсибоев.


Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жалил Кимсанов ўрнига Фурқат Ҳасанбоев тушди.


Иккинчи бўлим бошланиши арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.


45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!


44. Жасур Ҳакимовнинг 12 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп Ильиннинг оёғига тегиб майдонни тарк этди.  


42. Ориф Мамаджонов бу сафар ўзи жарима майдони ичига кириб дарвоза томон зарба йўллади. Тўп эса устун олдидан ўтиб кетди.


38. ЗАРБААААА! Ориф Мамаджонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичида турган шериги Отақўзиевга ҳаволатиб узат берди. Носирнинг бош билан берган зарбасини Спиридонов аранг қайтарди.


35. Эминов чап қанотдан тўпни қарама-қарши қанотга узатиб, Аргунни тўп билан таъминламоқчи бўлди. Аммо Сайдулло Раҳматов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


34. Очиғини айтганда, ҳозирча ўйин борасида "Сўғдиёна" устунликка эришмоқда.


32. Кези келганда шуни айтиш мумкинки, ўтган йили "Сўғдиёна" таркибида харакат қилган Сардор Эминов билан Ориф Мамаджонов бугун собиқ жамоасига қарши ўйнамоқда.


31. Жарима зарбасини Эминовнинг ўзи бажарди. Дарвоза томон ҳаволатиб узатилган тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


30. Сардор Эминов чап қанотдан олдинга ўтаётганида Саттаев уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.  


27. Жуссаси кичик бўлсада, Муқимжон Тошматов рақибларини саросимада ушлаб турибди.


25. Сайдулло Раҳматов чап қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдони ичига оширди. Сал бўлмаса ҳимоячилар ўз дарвозасига тўп киритиб юбориши ҳам мумкин эди. Ашуров эса ўз ўрнида.


23. Энди "Қўқон-1912" футболчилари ҳужумга ўтди. Эргашев ўнг қанотдан олдинг ўтиб, тўпни жарима майдони ичида турган Аргунга узатди. Владимир эса чапроқда турган жамоадошига тўпни узатди. Ориф Мамаджоновнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.


22. Тезкор ўйин бўлмоқда.


20. УУУУХХ! Яна Собир Ҳамидов! Ўнг қанотдан Муқимжон Тошматов усталик билан рақибини доғда қолдирган холда, тўпни жарима майдони ичига узатди. Собирнинг берган кучли зарбасидан сўнг "Қўқон-1912" посбони тўпни аранг уриб юборди. Кейинчалик дарвоза томон кириб кетаётган тўпни Мамаджонов сўнгги паллада қайтаришга эришди.


18. Зарбааааа. Собир Ҳамидов! Асли Қўқонда туғилиб вояга етган Ҳамидовнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ашуров ўз ўрнида тўпни ушлаб олди.


17. Ўтган сафар жиззахликлар ўз майдонида "Андижон"га ютқазиб қўйгани бўлса керак, бугун ишқибозларнинг стадионга ташрифи у қадар кўп эмас.


15. Хуршид Мухторов чап қанотдан ҳужумга ўтди. Аввалига у Акбар Саттаевни усталик билан алдаб ўтди. Аммо кейинчалик тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.


13. Хавфли вазияяяяттт! Энди Тошматов ўнг қанотдан жарима майдони ичига тўп узатди. Собир Ҳамидов гарчи тўпга жон-жаҳди билан ташланган бўлсада, унга бирозгина ета олмади. Тўп эса майдонни тарк этди.


12. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари: Даврон Файзиев ва Рустам Абдуллаев майдон четида туриб, шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб бормоқда.


10. Собир Ҳаимдов марказдан тўпни чап қанотга узатган холда Муқимжон Тошматовни олдинга бошлади. Тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга интилган Жалил Кимсановга Тошматов қаршилик кўрсатиб, бурчак тўпи ишлаб олди.


9. Қўқонликлар жарима зарбасини тепиш хуқуқини қўлга киритди. Ориф Мамаджоновнинг амалга оширган зарбасидан сўнг Отақўзиевни ён чизиқ ҳакам ўйиндан ташқари холатда дея баҳолади.


8. Жасур Ҳакимовнинг бир ўзи рақиб ҳимоячиларига ташвиш туғдирмоқда.


7. "Сўғдиёна" футболчилари ташаббусни ўз қўлларига олишга уринмоқда. 


5. Зарбаааа. Суҳроб Қобилов марказдан тўпни ўнг қанотдан олдинга ташланаётган шериги Жасур Ҳакимовга оширди. Жасурнинг жарима майдони ичида туриб берган кучли зарбасидан сўнг Ашуров тўпни мушти билан уриб қайтарди.


3. Қувондиқ Рўзиев мезбонлар жарима майдони ичида Эминовни пас билан таъминлади. Сардорнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп Дилмурод Икромовнинг бошига тегиб майдонни тарк этди.

2. Носир Отақўзиев тўп учун курашда Акбар Саттаевга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. Жарима зарбаси.


1. "Сўғдиёна" футболчилари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди.


Бугун "Қўқон-1912" устози Рустам Абдуллаев таркибда кичик ўзгаришларга қўл урганини пайқаган бўлсангиз ажаб эмас. 


Диққат қилинг! Учрашув бошланиш арафасида. Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.


Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга чиқиб чигалёзди машкларини бажармоқда. Яна бир неча дақиқалардан сўнг учрашувга старт берилади.


Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичининг дастлабки ўйинлари давом эттирилади. 


Зоминдаги стадионга етиб келдик ва сизларни яқин икки соат давомида зериктириб қўймасликка уринамиз.


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика