UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Эрон сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди Янгиликлар

Эрон сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Ўртоқлик ўйини доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашувидан матнли онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўртоқлик ўйини.

Ўзбекистон - Эрон 0:1

11.06.2015. "Бунёдкор" стадиони.

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.

Гол:Меҳди Тўробий (90)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров (13.Лутфулла Тўраев, 63), 8.Икромжон Алибоев, 9.Одил Аҳмедов (16.Фозил Мусаев, 46), 11.Игор Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 70), 14.Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 76), 15.Сардор Рашидов, 18.Зоҳир Қўзибоев (17.Санжар Турсунов, 44), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 46).

Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 21.Акбар Тўраев, 4.Шоҳруҳ Гадоев, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Фозил Мусаев, 17.Санжар Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егорь Кримец, 22.Фарруҳ Сайфиев, 23.Акмал Шораҳмедов.

Эрон: 1.Алиризо Ҳагиги, 11.Вориа, 3.Эҳсон Ҳажсафий, 15. Пежман Мунтазари, 5.Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон, 18. Саид Изатулаҳий, 14.Андраник Теймурян, 7.Масуд Шожаи, 10.Воҳид Амири, 17.Тареми, 16. Ризо Гучанижод.

Захира: 12. Суша Макани, 22.Алиризо Биранванд, 9. Омид Иброҳими, 19.Ҳошим Бегзоҳид, 20.Сардор Азмун, 21.Меҳди Шарифи, 23.Рамин Ризоин, 24.Милад Муҳаммади, 4.Эззатуллоҳ Пурга, 26.Меҳди Тораби, 8.Муртоза Пуралиганжи, 2.Ҳусрав Ҳайдарий, 30.Муҳаммадризо Акбарий.


Огоҳлантиришлар
: Теймурян (21), Муллажонов (43), Мусаев (74)


                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                              ЯНГИЛАШ



- Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- Учрашув якунланди!


- Гол! Эрон ҳисобни очди. Гол муаллифи - Сардор Азмун. Ҳимоядаги палапартишлик ва натижада гол ўтказиб юборилди.


- Санжар Турсунов жарима зарбасини ўзи амалга оширди. Ноаниқ.


- Қўшимча дақиқалар бошланди. Санжар Турсунов жарима зарбаси ишлаб олди. Стандарт вазияти.


90` Учрашувнинг асосий вақтида 5 дақиқа қўшиб берилди.


89` Анзур Исмоилов узоқдан дарвозага зарба берди. Ҳагиги тўпни ушлаб олди.


88` Икром Алибоев ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни рақибидан олиб қўйиб, яна жамоамизнинг ҳужумини бошлаб берди. Бироқ ҳужумни ривожлантиришда келганида яна оқсадик.


87` Жарима зарбаси. Санжар Турсуновнинг тепган тўпини Ҳагиги ушлаб олди.


86` Хавфли вазият! Шарифи! Игнатий Нестеровдан сейв!


83` Сардор Рашидов майдонда деярли кўринмаяпти.


81` Эрон ҳимоясини ёриб ўтиш қийин кечмоқда.


79` Ҳозирча ташкил этилаётган ҳужумлар бесамар кетмоқда.


77` Ўйинда яна кичик танаффус. Футболчилар томоғларини хўллаб олишди.


76` Ўзгариш. Ўзбекистон. Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди.


75` Хавфли вазият! Сардор Азмун жарима майдончамиз ичида жуда фаол ўйнамоқда. Айнан унинг ҳаракатлари эвазига жамоасининг навбатдаги ҳужуми ривож олганди. Азмуннинг зарбаси йўлига айнан эронлик футболчининг ўзи туғаноқ бўлди ва ҳисоб очилмай қолди.


74` Фозил Мусаев майдон марказида рақибга нисбатан қоидани бузди ва Цейтлин унга сариқ карточка кўрсатди.


73` Энди Эрон дарвозамиз олдида ҳужумлар уюштирмоқда. Ҳимоячиларимиз сўнгги паллада яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.


72` Санжар Турсуновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпига Тўраев боши билан зарба берди. Ҳагиги яна жамоаси жонига оро кирди.


71` Ўзгариш. Ўзбекистон. Игор Сергеев ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.


70` Ажойиб ҳужум! Алибоев-Турсунов-Сайфиев-Сергеев комбинацияси чиройли кўриниш олди. Фарруҳнинг қанотдан ошириб берган тўпига Сергеев боши билан зарба берганди. Ҳагиги жамоасини голдан қутқариб қолди.


69` Рақибга кўпроқ босим ўтказиш лозим, шундагина уларнинг ҳимоя қўрғонини ёриб ўтсак бўлади... Сўнгги зарбани беришда ҳам шошилмаслик даркор...


68` Баҳодир Насимов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда...


66` Хавфли вазият! Сардор Рашидов қулай вазиятни кўкка совурмоқда. Ажойиб имконият юзага келганди. Сардорнинг тепган тўпи осмон-у фалакка учиб кетди...


66` Ўзгариш. Эрон. Саид Изатулаҳий ўрнига Муҳамади Милад тушди.


65` Эҳсон Ҳажсафийнинг жарима зарбасидан тепган тўпи хавфли кўриниш олди. Лекин бироз ноаниқ.


64` Эроннинг ҳужуми пайтида тўп Анзур Исмоиловнинг қўлига тегди. Жарима зарбаси.


63` Ўзгариш. Ўзбекистон. Азиз Ҳайдаров ўрнига Лутфулла Тўраев майдонга тушди.


62` Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.


59` Ўйин суръати юқори эмас.


57` Вакилларимиз бурчак зарбасини амалга оширишди. Бироқ бунданнаф чиқмади. Санжар Турсуновдан рақиб ҳимоячиси тўпни осонлик билан олиб қўйди.


55` Ҳудудий устунлик вакилларимизда, лекин рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш муаммо бўлмоқда.


54` Сардор Рашидов ҳужумда тўпни қўли билан ўйнади ва Цейтлин буни пайқаб қолди.


52` Фозил Мусаев дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.


50` Санжар Турсуновнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Ҳагиги қайтариб юборди.


48` Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужуми бесамар якунланди.


46` Эрон таркибида ҳам ўзгариш. Ризо Гучанажод, Воҳид Амири, Теймурян, Масуд Шожаи,Таремилар майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Ибраими, Ҳусрав Ҳайдари, Меҳди Тораби, Шарифи ва Сардор Азмунлар тушишди.


- Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш юз берди: Виталий Денисов ўрнига Фарруҳ Сайфиев, Одил Аҳмедов ўрнига эса Фозил Мусаев тушди.


- Иккинчи тайм бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.


45` Тактик схемада ўзгариш бўлмайди. Сергеев ҳужумга ўтади, Санжар эса ўнг қанотда ҳаракат қилади. Тўғри ўзгариш.


44` Ўзгариш. Ўзбекистон. Зоҳир Қўзибоев ўрнига Санжар Турсунов майдонга тушди.


44` Майдонга тушишга куёв бола тайёргарлик кўрмоқда.


43` Шавкат Муллажонов жарима майдончаси атрофида ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди.


42` Игор Сергеев вингер эмас, ҳужумчи ролида ҳаракат қилаётган балки ўйинда ҳисоб очилган бўлармиди...


41` Икром Алибоев тўпни қабул қилиб, ўзига жуда чиройли тарзда тўғрилаб олди ва зарба берди. Лекин зарба жуда ноаниқ кетди.


40` Юзага келаётган имкониятлардан фойдаланиш зарур. Сардор Рашидов, Қўзибоев, Муллажоновда гол уриш учун имконият бўлагнди. Лекин, аммо, бироқ...


39` Хавфли вазият! Ажойиб имконият! Аввалига Зоҳир Қўзибоев бирга-бир вазиятда Ҳагигини доғда қолдира олмади, кейинчалик Рашидов бўш қолган дарвозани "ўққа" тута олмади. Ҳагиги Рашидовнинг ҳам зарбасини қайтаришга улгурди, ажойиб "сейв"! Қойил!


38` Учрашувда танаффус, яъни "тайм-аут"! Ҳаво иссиқлиги боис Цейтлин футболчиларга сув ичиш учун имконият яратиб берди.


37` Одил Аҳмедов жарима майдончаси ичида турган Зоҳир Қўзибоевга ажойиб тўп оширишни амалга оширди. Қўзибоевнинг боши билан берган зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.


35` Воҳид Амири чап қанотдан жуда тезкорлик билан Муҳаммадиевдан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Бироқ тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.


33` Миржалол Қосимов ва Карлос Кейруш учрашувни тик турганча кузатиб боришмоқда.


32` Бу сафар Эрон терма жамоаси ҳужум ташкил қилди. Бироқ уларнинг бу галги уринишлари ҳам самарасиз якунланди. Нестеров тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.


31` Эрон ҳимоячилари Зоҳир Қўзибоевга жарима майдончаси ичида ҳозирча ҳеч қандай имконият беришмаяпти.


30` Аҳмедов Рашидовни қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Унинг узатиб берган тўпига биринчи бўлиб рақиб посбони Ҳагиги чиқиб келди ва тўпни эгаллаб олди.


29` Одил Аҳмедов ўзоқ масофадан зарба бериб кўрмоқчи бўлди. Лекин зарба ҳам кучсиз, ҳам ноаниқ чиқди.


28` Икром Алибоев ҳам майдон марказида ёмон ҳаракат қилмаяпти. Дебют ўйин учун қониқарли ўйнамоқда.


27` Нестеровнинг тўпга ўз вақтида чиқиши рақиб ҳужумини олдини олди.


25` Ўзбекистон терма жамоасининг аксарият ҳужумлари ўнг қанот орқали ташкил этилмоқда. Муҳаммадиев ўз қанотида фаол кўринмоқда.


24` Хавфли вазият!!!!!!! Шавкат Муллажонов!!!??? Зарба! Лекин ҳимоячимиз зарба бераётганда дарвозани аниқ кўрмади шекилли... Жуда ноаниқ! Қулай вазият кўкка совурилди...


23` Алиризо Ҳагиги тўпга чиқишда яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди. Яна бурчак зарбаси.


22` Сардор Рашидовнинг тепган тўпи жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.


21` Теймурян огоҳлантирилди.


20` Эронлик футболчилар анча қўпол ўйнашмоқда. Аввалига Муҳаммадиев, кейин Аҳмедов ва энди Сергеевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бир дақиқа ичида учта жарима зарбаси. Бу галгиси хавфли.


19` Ҳозирча ҳужумларимиз хавфли кўриниш олмаяпти. Эрон ҳимояси ҳам анча ишончли ҳаракат қилмоқда.


17` Сардор Рашидовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Ҳагиги ушлаб олди.


16` Цейтлин вакилларимизга қарши ўйин қоидаси бузилди деб топди. Жарима зарбаси.


15` Шуҳрат Муҳаммадиевнинг фаоллиги эвазига ҳужум ташкил этилди. Лекин Муҳаммадиевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпи бироз ноаниқ чиқди.


14` Ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳужумимиз тўхтаб қолди.


13` Икром Алибоев майдон марказида фаол ўйнади ва рақибдан тўпни олиб қўйиб, ҳужумимизни бошлади. Бироқ унга қарши қўполлик ишлатилди.


12` Тўп назорати аста-секин вакилларимиз томонга ўтмоқда. Позицион ҳужум уюштиришга тайёргарлик.


10` Азиз Ҳайдаров рақиб дарвозаси томон илк зарбани амалга оширди. Зарба кучсиз чиқди.


9` Хавфли вазият! Эрон яна ҳужумда ҳаракат қилди. Ризо Гучанижод томон узатиб берилган тўпга ҳужумчи тғри зарба бера олмади. Акс ҳолда учрашувда ҳисоб очиларди...


7` Эрон жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Теймуряннинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Нестеров муштлари билан қайтариб юборди.


6` Эрон дастлабки дақиқаларни ҳужумкорлик билан ўтказмоқда. Биз эса ҳозирча ҳимояланиш билан бандмиз.


5` Эрон ҳужумга ўтаётганда Виталий Денисов рақиб ҳужумини "бузиб" қўйди.


4` Хавфли ҳужум!  Воҳид Амири чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берди. Сал қолса рақиблар ҳисобни очишлари мумкин эди. Игнатий Нестеров тўпга чиқишда сал адашганди, яхшиямки  рақиб ҳужумчиси тўпга оёғини қўя олмади.


3` Эрон терма жамоасининг илк ҳужуми. Меҳмонлар ҳимоячиси Ворианинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.


2` Тўп билан вакилларимиз, бироқ Игор Сергеев томон оширилган тўпни футболчимиз ўзига бўйсундира олмади.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!


- Ўзбекистон давлат мадҳияси жарангламоқда...


- Эрон давлати мадҳияси янграмоқда...


- Диққат қилинг! Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда.


- Стадион мухлислар билан тўлиб-тошган деб бўлмайди, афсуски. Бунақанги ўйинларда ватанимиз бош жамоасини стадионни тўлдириб қўллаб-қувватласа муҳит янада чиройлироқ кўриниш олган бўларди.


- Яна бир неча дақиқалардан сўнг жамоалар майдонга чиқиб келишади.


- Интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли бироз алоқадан четда қолдик. Матнли трансляция давом этади.


- Жамоалар стадионга етиб келишган ва ўйинолди чигалёзди машғулотларни бошлашмоқда.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Бунёдкор" стадионидан "гапирамиз"! Ўзбекистон - Эрон учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. Ўйин давомида хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика