UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

ЕЧЛ. Ярим финал. Биринчи ўйинда "Ювентус" "Реал"ни мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. Ярим финал. Биринчи ўйинда "Ювентус" "Реал"ни мағлуб этди

Европа чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Ювентус" - "Реал" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

"Ювентус" - "Реал" 2:1
Голлар: Мората 9, - 1:0. Роналду 27, - 1:1 (Хамес). Тевез 57 пенальти, - 2:1.
"Ювентус": Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло, Стураро (Барцали, 65), Видаль, Тевез (Перейра, 86), Мората (Льоренте, 78).
"Реал": Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело Рамос, Кроос, Иско (Чичарито, 64), Хамес, Роналду, Бэйл (Хесе, 86)
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (5), Тевес (46), Видаль (56), Марсело (57), Карвахаль (75), Хамес (85), Кьеллини (90).


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                 ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. Туридаги биринчи қисмда "Ювентус" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

90+3.
"Реал" сўнгги дақиқаларда стандартлар ёрдамида гол урмоқчи. Йўқ Буффон тўпни ушлаб олди.

90+2. Огоҳлантириш. "Ювентус". Кьеллини. Роналдуни атайин йиқитгани учун 

90+1. Видаль жарима тўпи ишлади. Чак Норрис йўғей Пирло тўп ёнида. Унинг оширган тўпини Льоренте боши билан дарвозага йўллади, Икер яшавор! 

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Учрашув тугаб бормоқда. Иккала жамоага чиройли ўйин учун раҳмат айтамиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар бугун яхши ўйин томоша қилдик. Барчаси Мадриддаги жавоб ўйинида ҳал бўлади.

88. Хесе майдонга тушасолиб кескинликни оширмоқчи бўлди. Кьеллини ҳимояда аниқ ўйнади

87. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Льоренте жарима майдонига кириб бориб Касильясни ортда қолдирди, бироқ зарба бера олмади. Вараннинг хатоси эди.

86. Ўзгариш. "Реал". Бэйл ўрнига Хесе тушди

86. Ўзгариш. "Ювентус". Тевез ўрнига Перейра тушди

85. Ҳозирча ўйиндаги сўгги гол ...



84. Чичарито рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам "бўлдида энди пенальти беравераманми" деди шекилли...

82. Серхио Рамос тўпни қаонтдаги шеригига узатмоқчи бўлди, шунчаки узатмоқчи бўлди...ноаниқ

79. Икки жамоа ҳам ҳозирги натижадан қониқаётгани йўқ. Шу боис ҳужум ҳам, ҳимоя ҳам унутилмаяпти

78. Ўзгариш. "Ювентус". Мората ўрнига Льоренте тушди

76. Огоҳлантириш. "Реал". Боя пенальтига сабаб бўлган Карвахаль энди огоҳлантирилди

74. ЗАРБАА! Крооснинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтди кетди

72. Чичарито тўпни Роналдуга ноаниқ тарзда оширди, Криштиану тўп учун курашда Кьеллини йиқитди. Ҳар ҳолда ҳакамлар шундай деб топишди

70. Юве футболчилари тап тортмай рақиб жарима майдонига кириб боришмоқда. Тўп йўқотилса дарҳол орқасига қарамай ҳимояга қайтишмоқда

68. Ўйин давом этади. Кьеллинининг боши боғланди, энди у майдонда энг ажралиб турадиган футболчи бўлади.

66. ОППА! Кьеллинининг боши ёрилди, қон тўхтамаяпти...Бунга Суареснинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки бугунги ўйинда рақиб билан тўқнашиб кетди

65. Ўзгариш. "Ювентус". Стураро ўрнига Барцали тушди

65. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Роналду жамоадошлари бошлаган ҳужумни гол билан тугатишига бир неча сантиметр етмади...

64. Ўзгариш. "Реал". Иско ўрнига Чичарито тушди

63. Бу сафар голдан сўнг Мадрид эмас Турин клуби кўпроқ ҳужум қилмоқда...қизиқ

60. Патрис Эвра чап қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлади. Пирлонинг заргарона пасига ҳеч ким "лаббай" дегани йўқ

58. Энди Реал янада ҳужумкор ўйнайди. Демакки янада қизиқарли ўйин кутамиз

57. Ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланган Тевез стадионни лерзага келтирди!



57. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ! 2:1. КАРЛОСССССС ТТТЕЕЕЕЕВВВВВВВВВВЕЕЕЕЗ!

56. Огоҳлантиришлар. Видаль, Марсело

55. PENALTY! Ҳа пенальти бугун белгиланар экан. Тевезни Карвахаль йиқитди!

54. Хамес олдинга боришга интилди, уни Стураро кескин қарши олди. Турин клуби қўпол ўйнамоқда

51. Бонуччи "наглий" Роналдуни чалди. Унда сариқ бор, ҳакам Англиядан эканлиги учун индамади шекилли.

50. Ўйин анча сокинлашди. Тўп бир жамоадан иккинчисига ўтиб бормоқда, ҳужумлар камроқ

48. ЗАРБА! Видалнинг зарбаси Касильясга қийинчилик туғдирмади

46. Огоҳлантириш. "Ювентус". Карлос Тевез

46. Тевез бугун ярим ҳимояда ўйнаётган Серхио Рамоснинг оёғига яхшилаб зарба берди. Ҳакам ҳам унга яхшилаб сариқ карточкани кўрсатди

46. Ухлаб қолмадингларми? Унда давом этамиз. Яна 45 дақиқа давомида қизиқарли баҳс бўлади.



45+1. Бўлди тугади, ҳозирча фақат даслабки бўлим. Ҳозирча битта нарса маълум, бугунги баҳсда ҳали ҳеч нарса маълум эмас!

45. Биринчи бўлим 46 дақиқа давом этадиган бўлди

43.  Мората рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Йўқ бугун Penalty йўқ, ҳозирча

41. ДАРВОЗА ТЎСИНИ! ИККИ МАРТА!!! Реал гол уриши мукин эди. Исконинг чапдан оширган тўпини Хамес боши билан дарвозага йўллади, тўсинга тегиб қайтди. Марсело яна зарба берди, бу сафар ҳам тўсин Турин клубини голдан қутқарди!

38. Роналдунинг жаҳли чиди, рақиб ундан тўпни қўполлик билан олиб қўйганини ҳакамга тушунтирмоқчи бўлди. Аткинсон тушунмади

37. Юве ҳужумда, Маркизио рақиб жарима майдони ичида Марселога қарши қўпол ўйнади, ҳуштак чалинди, ўйин тўхтади. Икки футболчи эса бир бири билан дўстона қучоқлашиб қўйишди. Бу ҳақиқий ҳурмат!

34. Майдон марказида Тевезни Иско йиқитди. Кетидан ҳакамга ҳам эътироз билдирди.

33. ЗАРБА! Маркизионинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Касильяс ўз ҳимоячиларига танбеҳ бермоқда, уришмоқда, тўғри қилмоқда

31.
Голдан сўнг Мадрид клуби устунликни ўз қўлига олди. Қора кийимдаги жамоанинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. "Юве" ўзининг анъанавий оқ қора йўл йўл формасида ўйнамоқда.

29. Роналду ЕЧЛдаги ўз голлари сонини 76тага етказиб олди. У бу борада якка пешқадам, танҳо!

28. Ўйин янада қизиқарли кечади. Демак давом этамиз. Яна голлар керак бизга ураверинглар, ураверингла пули тўланган

27. Хамес Родригес ўнг қанотдан тўпни марказга ҳаволатиб узатди, дарвоза қаршисида турган Роналду осонгина боши билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.



27. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1! КРИШТИАНУ РОНАЛДУУУ!

25. ЗАРБА! Лихтштайнер зарба берди, ноаниқ.  Ўйин умуман зерикарли кечмаяпти. Ҳужумлар жуда кўп

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯТ! РОНАЛДУУУУ! Жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда зарба берди, бироз ноаниқ!

21. Марсело чап қанотдан яна жарима майдонига тўпни узатди, Буффон яна ўз ўрнида

20. ЗАРБА! Ҳаволатиб оширилган тўпни Варан боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

20. Карло отага ҳозирги ўйин ёқмаяпти...



18. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ярим финалнинг энг кучсиз жамоаси "Юве"? Келиб ўйинни кўринглар. Турин клуби ҳозир иккинчи бор "Реал" дарвозасига гол уриши мумкин эди. Тевезнинг зарбас ноаниқ чиқди.

17. Видаль Варанни ерга қулатди. Ҳакамлар шундай қарорга келишди.

15. Исконинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Буффон учун ҳеч нима эмас, дейди рус шарҳловчиси...

14. Ҳозирча мезбонлар устунлик қилишмоқда. Ҳисобда ҳам ўйинда ҳам...

11. ЗАРБААА! Крооснинг кучли зарбасини Буффон қайтарди

9. Карлитос Тевез жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади, Касильяс тўпни қайтарди, аммо қайтган жойда Альваро Мората турганди - 1:0. Футболчи ўз собиқ жамоасига бўлган ҳурмат туфайли голни нишонлагани йўқ. Респект!



9. ГООООООООООООООООООООООЛ! 1:0 МОРАТА!!!!

6. ЗАРБААААААА! Хавфли вазият! Мората ҳозир супергол уриши мумкин эди. Бироқ дарвозада Икер Касильяс турибди, унутмайлик

6. ЗАРБА! Криштианунинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

5. Гарет Бэйл жарима тўпини ишлаб олди. Мадрид клуби учун ҳар бир жарима тўпи гол учун имкония

5. Огоҳлатириш. "Ювентус". Бонуччи

4. Меҳмонларнинг ҳужуми. Марсело чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига узатди, Буффон машқ қилиб олди

2. Хавфли вазият! Видаль рақиб жарима майдони ичига кириб йиқилиб тушди, англиялик ҳакам Мартин Аткинсон пенальти белгилагани йўқ. Пенальти оддий нарса эмас уни белгилаш учун асос керак. Бу Penalty лойиҳасига умуман алоқаси бўлмаган гаплар эди...

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТТИК!



- Жамоалар майдонда! Ўйин бошланмоқда...

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! ЕЧЛ ярим финалига ҳам етиб келдик. Бугун Туринда Италия чемпиони "Ювентус" мусобақанинг амалдаги соҳиби бўлган Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади. Сизлар билан бу ўйинни Нарзулла кузатиб боради.

- Ўйин соат 23:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика